avatar
Куч
490.77
Рейтинг
+192.10

Хабиба Исаева

Мақолалар

Миллатпарвар

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Нурбой ЖАББОРОВ,


Ўзбекистон Миллий университети


Ўзбек филологияси факультети декани,


филология фанлари доктори, профессор


 


Адабиёт, Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, «ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадурғон ойнаи ҳаёти». Зеро, миллатнинг миллат эканини белгиловчи бирламчи омил – унинг тили ва адабиётидир. Буюк Чўлпоннинг «адабиёт яшаса-миллат яшар» дейиши шундан. Модомики шундай экан, ўзини ҳурмат қилган миллат адабиёт равнақига эътибор беради, унинг ривожи учун куюнади. Мамлакатимизда ижод аҳлига кўрсатилаётган алоҳида эътибор наинки миллий адабиётимиз равнақида, миллат маънавияти ва маърифати ривожида ҳам муҳим ўрин тутаётир. Адабий-эстетик тафаккур ривожига муносиб ҳисса қўшган ижодкорлар мероси кенг миқёсда ўрганилаётгани бунинг исботидир. Абдулла Қаҳҳор миллий адабиётимиз тарихидаги ана шундай юксак мавқега эга адиблар сирасига киради.


Тақдир шамоли...

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

ХХ аср ўзбек романчилигини Абдулла Қодирий ижодисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Бу сиймо нафақат биринчи ўзбек романинг автори, балки ўзбек адабиёти бўстонидаги энг гўзал ва боқий бир асарнинг эгаси ҳамдир.


         Адибнинг “Ўткан кунлар”и ёзиб майдонга қўйилгандан то ҳозирга қадар адабиёт муҳиблари қалбини ларзага солиб келади. Бир, икки, ......., беш маротаба ўқилади, киши тўймайди, зерикмайди, қайта ўқиш эҳтиёжи пайдо бўлаверади. Хаёлга ҳар доим нега шундай, сабаби нима, асардаги қайси омил уни боқийлик гулшанига мушарраф этади, деган саволлар келаверади.


         Негаким адабиёт тарихида танқидчиликнинг кўтар-кўтари билан бир муддат шуҳрат поғоналарига чиқиб, сўнгра даврнинг бешафқат имтиҳонларига бардош бера билмай тубсиз жарликка тушиб кетган қалин, жилд-жилд “нарсалар” мавжудлигини яхши биласиз.


         Гапимиз айнан “жарлик адабиёти”дан мутлақо бошқа қутбда бўлган, йиллар, замонлар довулига басма-бас шуҳрат поғонасида собит турган “Ўткан кунлар” каби романлар жозибасиинг сабаблари хусусидадир.


         Ёзувчи шахсияти, дунёқараши, дид-фаросати, Худо берган истеъдоди ва маҳорати синграи қатор омиллар бадиий асарда ўз ифодасини топишига шубҳа йўқ. Шу маънода, демоқчимизким, Абдулла Қодирий иймон-эътиқодли, покизатабиат, ҳақиқатгўй бир инсон эди. Бу фазилат-хислатлар унинг романларига кўчган, албатта.


         Ўзбек адабиёти, умуман, жаҳон адабиёти тарихи кузатилганда бир ҳақиқат аён бўлади: ёзувчи-шоир асосан ўз дунёсини, ўз ҳис-туйғуларини китобхонга маънавий озуқа-мулк сифатида тақдим этади. Агар ижодкор шахс табиатида ғайри аҳлоқий, ғайри инсоний, ғайри эътиқодий сифатларнинг вируслари-хужайралари мавжуд бўлса, бу ачитқи бактериялар вақт ўтиши билан ўз ишини қилади-бадиий асар “бижғийди”. Жуда ҳам нафис бўлмаган бир ўхшатиш: хамирга солинган ачитқи уни ачитиб, қолипидан кўчириб юборганидек, ёзувчи-шоир ўзини, ўз қаҳрамонларини қанчалик ниқоблаб, ахлоқий қолипларга солмасин, бир кун келиб, ҳақиқат очилади, мунофиқлик фош бўлади. Ва худди шунга қиёсан покизатабиат инсоннинг гўзал эстетик ғоялари вақт ўтиши билан қадрланиб-катталашиб, кўзга аниқроқ кўринадиган, фикрга қувват, дилга завқ берадиган ҳолат касб этади.


         Назаримда, Абдулла Қодирий романларининг умрбоқийлик асосларини энг аввало адиб шахсиятидан, дунёқарашини шакллантирган заминдан, адабиётдаги абадий мавзуларнинг маромига етказиб тасвирлашидан, сўзнинг руҳиятига таъсиридан ва шу сингари кўзга кўриниб-кўринмай турган ҳамда ҳисга таъсир этиб-этмай турган қатор унсурлардан излаш керак.


         Муҳаббат-адабиётнинг адабий мавзуси.


         Бу хусусда жамики ижодкорлр қалам тебратган. Адабиёт тарихида бу мавзуни четлаб ўтган ёзувчи, шоир ёки драматургни топиш амри маҳол. Абдулла Қодирий романларида инсон қалбининг энг ноёб жавҳари бўлмиш айни туйғу покиза либослари бурканади.


Отабекнинг Кумушга муҳаббати, Зиё шоқичи таъбири билан айтганда, “бир ишқ, ҳам чин бир ишқ” эди, шубҳасиз. Кумушнинг “Сиз ўшами?” деган мажзуб, сеҳрли саволи, кутилмаган бахтнинг нафаси қизлар дунёсини ўз оҳушига олди; уларни мафтун этди. Романдаги муҳаббат фожеаси тасвирланган саҳифаларни ўқиган йигит-у қизлар баробар ҳўнг-ҳўнг йиғлайдилар; ҳар эслаганларида чуқур хўрсиниб, хомуш тортадилар. Инчунун Отабек ва Кумуш муҳаббатида илоҳий бир робита ҳам бор эдиким, уларнинг ишқ-муҳаббати кейинги йилларда ишқи илоҳий ўлароқ талқин этилиши ҳам шундан (Бу ҳақда қаранг: Муртазо Қаршибойнинг “Бир ишқ, ҳам чин бир ишқ” номли маҳоласи, “Ватан” газетаси, 1992 йил, 28 октябрь).


Шунингдек, “Меҳробдан чаён”даги Анвар ва Раъно ўртасидаги муҳаббат, хусуан, Анварнинг: “Ишқ давоси авом ўйлаганча васл эмас ҳажрдир. Зеро, васл ишқ ўтини сўнгдиргувчи, ҳажр эса камолотга эришгувчидир”, деган нисбатан китобий кўринадиган фалсафаси ва айни чоғда, бир оз романтик бўёқларга берилган, иложсиз қолган ошиқ табиатига мувофиқ фикрлар ҳам, ўринлими-ўринсизми, тасаввуфий    мақомларга кўтарилди… (Қаранг: М.Қўшжонов: “Ўзбекнинг ўзлиги”, Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, Т., 1994 йил, 83-84 бетлар).


Нима бўлганда ҳам, Қодирий романларида ошиқлар қалбининг садолари юксак бир оҳангда тараннум этилгандир.


Модомики, бадиий адабиётда марказий ўринни инсон эгаллар экан унинг ҳис-туйғулари, руҳи, умр мазмуни, ҳаёт   ва ўлимга қарашлари ифода этилар экан, тақдир ёки тақдири азал деган бир жумбоқ ҳам адабиётнинг азалий ва абадий мавзуси бўлиб қолаверади. Зеро, инсон ўз тақдиридан ҳеч қаерга қочиб қутила билмаслигини бутун моҳиятига сингдирган дунё адабиётини шоҳ асари, шубҳасиз, Софоклнинг “Шоҳ Эдип” фожеасидир.


Тақдир...


Ислом арконида тақдир иймон шартларидан бири ҳисобланади.


“Оламда ҳар бир бўладиган нарсаларни ва қилинадиган ишларни Аллоҳ таолонинг азалда тайин ва муқаррар қилиб қўймоқлигидир”. Аҳмад Ходий Мақсудийнинг “Ибодати исломия” асарида тақдирга ана шундай таъриф берилади. (қаранг: Аҳмад Ходий Мақсудий, “Ибодати исломия”, “Меҳнат” нашриёти Т., 1991 йил, 18-19 бетлар).


Зотан, ислом дини эътиқоди асосида шаклланган шарқ мумтоз адабиётида, хусусан, ўзбек классик адабиёти тарихида тақдирга тан бериш мотивлари кўп учрайди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур:


Неким тақдир бўлса, ул бўлур таҳқиқ билгайсиз,


Эрур жангу жадал, ранжу риёзат барча беҳуда,


деса, шоҳ Машраб:


Балх шаҳрида қонимни тўкар эмиш Маҳмудхон,


Тақдири азал бўлса, найлай анга бермай жон,


дея ожизлигини тан олади.


Биз кўп ҳолларда “Ўткан кунлар”ни мутолаа қилганда, нима учун Отабек Марғилондан уйланди, нега икки марта уйланди, нима сабабдан Кумуш ўлди, Зайнаб жинни бўлди деган соқолларни хаёлдан ўтказамиз.


Аслида роман жиддий кузатилса, адиб ўрни-ўрни билан барча жумбоқларни тақдир ҳукмига боғлаб ўтганлиги яққол кўринади.


“Ўткан кунлар”нинг дастлабки саҳифаларидаги суҳбатдаёқ Ҳасанали Отабекнинг уйланиши хухусида шундай бир изоҳни сўзлайди:


“Бек учун бир неча жойларга қиз айтирмак исталинган бўлса ҳам, аввал тақдир битмаганлик, ундан кейин бекнинг уйланишга бўлғон қаршиликларидан шу кунгача тўй қилолмай келамиз. Улуғ хўжамизнинг қатъий ниятлари бу сафардан қайтгач, бекни уйландиришдир” (Таъкид бизники Б.К., Кўчирма Абдулла Қодирий, Рўманлар, Ўткан кунлар, Меҳробдан чаён Тошкент, ғ.ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1992 йилги нашридан олинди. 11-бет. Кейинги кўчирмаларда китобнинг саҳифа рақами кўрсатилади).


Бошқа бир саҳифага назар соламиз.


Отабекнинг ишқидан хабар топган Ҳасанали Зиё шоҳчиникига маслаҳатга келади, сўнгра биргалашиб Мирзакарим қутидорнинг уйига совчи бўлиб борадилар. Қутидорнинг ризолик жавобидан жиндай хавотирга тушган Ҳасанали: “Тақдир битган бўлсин-да”, дейди. Шоҳичи эса: “Иншооллоҳ битар, шундоғ йигитни куявликка қабул қилмаган бир кишини биз одамға санамаймиз”, деган гапни айтади (35-бет).


Орада ҳол-аҳвол сўровлар, дастурхонга мулозамат бўлиб, сўнгра “сўз ўнқови” келганда Зиё шоҳичи мақсадга кўчади: “… Шариат ишига шарм йўқ, дейдилар ўртоқ, агарчи сиз билан менга бир мунча оғирроқ бўлса ҳам яна сўзлаб ўтишга ҳожат бор: кунлардан бир куни тақдир шамоли юрадирда, бир кимсанинг иффат пардаси остида ўлтурган қизнинг юзидаги ниқобни кўтариб, иккинчи томондан бизнинг Отабекни шу афифа (покиза қиз)га рўбарў қиладилар. Шу дақиқадан бошлаб бекда у афифага фарши бир ишқ, ҳам чин бир ишқ туғуладир...” (36-бет).


Бундаги “тақдир шамоли” бирикмаси романнинг бутун воқеа-ҳодисалари-ю қаҳрамонларини ўзаро мустаҳкам жисплаштиргувчи ўзак воситага ўхшаб кўринади.


Роман айнан шу “тақдир шамоли”нинг тафсилотлари-ю тавсифлари ва тасвирлари йўлида дунёга келади. Зотан...


Агар “тақдир шамоли” бўлмаганда, Отабек Кумушга рўбарў келмас эди...


         Агар “тақдир шамоли” юрмаганда, Отабек Кумушга уйланмас эди...


         Агар “тақдир шамоли” елмаганда, Марғилон билан Тошкент орасидаги ширин ва аччиқ саргузаштлару Ўзбек ойимнинг орзу-ҳавас йўлидаги ўжарликлари юз бермас эди...


         Агар “тақдир шамоли” эсмаган, Кумуш ва Зайнаб кундош ҳам бўлмас эди...


         Агар “тақдир шамоли”...


         Ҳаяжонга жилов солиб, совчилар суҳбатининг давомига қайтайлик.


Бу нозик масала Мирзакарим қутидорни бир оз ўйга толдиради, Офтоб ойимни мутлоқ эсанкиратиб қўяди. Ўзининг яккаю ёлғиз дилбандидан айрилиб, жудолик азобига тоқат қила билмаслигини сўйлаганда: “Сўзларинг тўғри, хотин,-дейди ўйланиб қутидор,-лекин тақдир битигиданми, нима бўлса ҳам бу йигитка қарши кўнглим жизиллаб турадир...” (37-бет)


Хуллас, тақдир икки ёш кўнглининг озода висоли тарзида битилган эди.


Воқеалар ривожга юз тутади. Бир ўринда Отабек туҳматга қолиб, Ўтаббой қушбеги томонидан сўровга олинади:


“-Ўзингиз тошкандлик бўлатуриб, нима мажбурият остида Марғилондан уйландингиз? Жавоб берингиз.


-Тақдир, тақсир” (60-бет).


Бошқа сўзга, ўзгача жавобга ўрин йўқ. Юсуфбек ҳожидек комил мусулмон кишининг тарбиясини олган Отабеккина турли важларни кўрсатиб, билжираб ўтирмасдан шундай қисқа, лўнда, мантиқли ва аниқ жавоб бериши мумкин эди.


Романнинг иккинчи бўлимида “Кумушнинг сўз ўюни” деган боб бор.


Кумуш Тошкентга келганидан кейин бўлиб ўтган можароларни, унга аралашган кишилар ва улар йўлига кимлар тўсиқ бўлганини рамзий бир суратда Зайнабга сўйлаб беради. Отабекнинг қувланишига, аразлашувларига Ҳомид сабабчи эканини айтади ва хулосалаб Кумуш:


“У ҳам эмас, бу ҳам эмас,-деди,-ҳаммаси Худонинг тақдири.


Отабек:


-Ана энди тўғри айтдингиз.


Кумуш:


-Икки ўртада дум қидириб қулоқдан ҳам ажралғон пучуқ ойимнинг ҳоли ҳам Худонинг тақдири!” (265-бет).


Бу охирги сўз бевосита Зайнаб ҳаётига тегишли эди, бироқ Зайнаб уни тузукроқ илғай олмай қолади. Суҳбат мавзуси бошқа ёққа бурилади, Отабек кулимсирайди.


Қодирий қаҳрамонлари табиий равишда тақдири азал ҳукми остида ҳаракат этадилар. Баъзи ўринларда адиб ўз қаламининг ожизлигини тан олиши ҳам шундан бўлса ажабмас.


Қодирий қаҳрамонларини судрамайди, мажбурламайди, улар якунга ўз табиатлари мантиғига кўра табиий борадилар. Шу жумладан ўлим остонасига ҳам.


Агар шундай бўлмаганда эди, тақдири азал ҳукмидан қочиб қутила билмаган Кумушбибининг жасади устида Қодирийнинг ўзи юм-юм йиғламаган бўлур эди.


Айни тақдир тушунчаси билан боғлиқ ўринларни адибнинг “Меҳробдан чаён” романи қаҳрамонлари оламида ҳам кузатиш мумкин.


Солиҳ маҳдум ва Нигор ойим...


“Хотинлар махдум домланинг баъзи қилиқларидан кулишсалар ҳам, Нигор ойимнинг орқасидан ғийбат сўзламаслар, олдида қандай ҳурматласалар кейинидан ҳам ўшанча еҳтиромлаб, унинг   махдумдек зиқна кишининг қўлига қарам бўлғанига ачиниб “пешана-дея айланай қолу бало” дейишар эдилар” (317-бет).


Роман якунидан бир оз олдинги саҳифаларда тасвирланган Солиҳ маъдумнинг “хонга падари аруслик” кайфи ила маст юрган; Раънонинг хон совчиларидан хабар топиб, йиғлаб-йиғлаб хушсизланган, Нигор ойимнинг чуқур надишалар гирдобида Анварнинг кўзига тик қарай билмаётган бир ҳолатини эсга олайлик. Шунда Анвар билан Нигор ойим орасида охирги марта шундай сасли ва сассиз суҳбат бўлиб ўтади:


“Нага йиғладингиз? Тақдирни ўзгартириб бўладими? Хафа бўлиш яхши эмас, сиз шундай бўлсин деганмидингиз...


Нигор ойим жавоб қайтармади, йиғламаган кўйи меҳмонхонадан чиқишға ошиқди” (458-бет).


Анварнинг гап оҳангида исён йўқ, ризолик, тақдирга тан беришга ўхшаш кайфият бор. Анвар ўзини Раънодан буткул ажралган ҳисоблайди, шунга кўнглини кўниктирмоқчи  бўлади. Раънони ҳам шу зайл овунтирмоқ истайди. Анвар сўзлайди: “Сенинг мурассаъ (қимматбаҳо тошлар билан безатилган) халтачага ўхшаш кичгинагина юрагинг бор, ичини қийматли тошлар билан тўлдирғансан. Бу кун қазо муншийси (Аллоҳнинг иродаси, тақдири) шу мурассаъ халтачадаги қийматли тошлар орасига қўпол бир нарса келтириб тиқди… Табиий, сенинг кичкина юрагинг бу қўполлиқни кўтара олмади, қийматли тошлар сиқилдилар, сен йиғладинг, сенинг каби мен ҳам шу қўполлиқни қабул қилишда қаттиқ энтикдим, бироқ йиғламадим...” (460-бет.


Романдаги жамики кўзлар (ҳатто юқорида сўзларини келтирганимиз “Раънонинг эгаси”нинг кўзлари ҳам) Раънони хон ҳарамида кўрар эдилар. Бечора Нигор ойим “Тақдирга ҳеч нарса деб бўлмас экан...”, дея нафасини ичига ютади Султонали мирзонинг хотини “Тақдири азал, айланай” деб унга ҳамдард бўлади (464-бет).


Бироқ романдаги “рамз”ли хатдан ва айниқса, “Жасур қиз” бобидан кейин ҳолат-обстановка буткул ўзгаради. Албатта, бу жараёндаги воқеа-ҳодисалар натижаси сизга маълум.


Романдаги ана шу “бахтли ечим” кимгадир ғайритабиий, кимгадир романтик ва қаҳрамонлар тақдирига адибнинг ўзи ҳукм ўқигандек таассурот бериши ҳам мумкин.


Эътибор берайлик: роман дунё юзини кўрган маҳали “тақдирни қўл билан яратур инсон” дея ҳайқира бошлаган бир адабий авлод ҳам адабиёт майдонига сарфланаётган эдиким, баҳарҳол Қодирийнинг ечимини ўша авлод овозига жўрлик ўлароқ талқин этиш ҳам тўғри бўлмаса керак.


Қолаверса, бадиий адабиётнинг- айнан санъат маъносида-даргоҳи кенг; адабиёт ҳаётда бўлган ёки бўлиши мумкин бўлган воқеа-ҳодисаларни ҳам, ҳаётда бўлмаган ёки бўлиши мумкин бўлмаган нарсаларни ҳам гоҳида қамраб олаверар экан.


Хулоса қилиб айтганда, Абдулла Қодирий асарларнинг қаҳрамонлари тақдирида асосан-аксар ҳолатларда илоҳий бир ҳукм овози жаранлайди; баъзан элас-элас ёзувчининг саси ҳам эшитилгандек бўлади.

Ҳ.Ҳ.Ҳасанов ва географик лингвистика

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Маълумки, Ўзбекистонда география фани фидоийларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, география фанлари доктори, профессор Ҳ.Ҳасановнинг ижоди серқирра бўлиб, улар олти йўналишда илмий ижод қилганлар. Булар-география тарихи, топонимика, географик терминология, география ўқитиш методикаси, географик адабиётларни ўзбек тилига таржима қилиш ва географик билимларни оммалаштиришдир. Ҳ.Ҳасановнинг номзодлик диссертацияси топонимларнинг транскрипциясига, докторлик диссертацияси эса тарихий топонимияга бағишланган. Табиийки, ҳар иккала ишда ҳам географик терминлар, асосан халқ географик терминлари олим ижодининг диққат марказида бўлган.Бинобарин, Ҳ.Ҳасановнинг илмий ишлари топонимика ва терминология масалаларига бағишланганлиги учун устозни Ўзбекистонда географик лингвистикага асос солган, деб ҳисоблаш мумкин. Зеро, географик лингвистика топонимлар ва географик терминлар, уларнинг таснифи, тараққиёт тарихи, терминларнинг турлари, уларни танлаш мезонлари, географик терминлардан ясалган жой номлари, топонимларнинг тўғри ёзилиши, шунингдек, географик терминлар ва топонимларнинг муайян ҳудуд бўйича тарқалиш қонуниятларини ўрганади. Ушбу масалалар ва юқорида қайд этилган йўналишларга оид масалалар Ҳ.Ҳ.Ҳасановнинг 100 дан ортиқ илмий ишлари, 4 та монография ва 15 та рисолаларида баён этилган.Ҳ.Ҳасанов ўзининг “Маҳмуд Кошғарий” (1963) асарида XI асрнинг буюк филолог, географ, тарихчи олими Маҳмуд Кошғарийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисида анча мукаммал маълумотлар берган. Асарда Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк” асари, унинг қайта топилиши, Кошғарийнинг ватани, асарнинг ўрганилиши ва кошғарийшунослик тарихи ёритилган. Шу билан бирга, “Девону луғатит турк” асаридаги географик терминлар, жой номлари ва умуман асар муаллифнинг географик меросига алоҳида тўхталиб, атрофлича таҳлил қилган.Хусусан, китобнинг “География терминологияси” бўлимида Ҳ.Ҳасанов асарда учрайдиган халқ географик терминларини “ер ва тупроққа доир терминлар”, “тоғ терминлари”, “сув терминлари”, “метеорологик терминлар” каби турларга ажратиб, улардан намуналар келтирган ва изоҳлаб берилган.Шунингдек, асарга илова қилинган дунё харитаси атрофлича таҳлил қилинган, Маҳмуд Кошғарийнинг дунё харитаси Ибн Хавқал, Истаҳрий ва бошқалар тузган хариталар билан солиштирган.Дунё харитасида берилган жуда кўп географик номлар изоҳи ҳам берилган. Бундан ташқари, Ўрта Осиё, Жанубий Осиё, Европа ва Шимолий Осиё ҳудудларидаги тарихий топонимлар тилга олинган. “Турк табақалари ва қабилаларнинг баёни ҳақида” бўлимида Ҳ.Ҳасанов “Девону луғатит турк” да тилга олинган туркий қабилалар ҳақида қимматли маълумотлар келтирган, қабилалар харитасини илова қилган. Шу билан бирга Беруний ва Кошғарий асарларидаги географик номлар ва уларнинг изоҳи бир-бири билан таққосланган. Шу асосида Ўрта Осиёлик ушбу икки аллома, уларнинг асарлари, географик номларга шарҳи, фикр-мулоҳазалари ҳақида ажойиб хулосалар чиқарилган. “… Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк”ини айни вақтда “Жой номларининг луғати” десак муболаға бўлмас”, деб ёзган эди Ҳ.Ҳасанов.Китобчада Ҳ.Ҳасанов томонидан Беруний, Маҳмуд Кошғарий асарлари ва “Ҳудуд ал-олам”нинг географик мероси ҳамда географик жой номлари бир-бирига таққосланиб, изоҳлаб берилган, қимматли хулосалар чиқарилган.Ҳ.Ҳ.Ҳасановнинг “Заҳириддин Муҳаммад Бобур (ҳаёти ва географик мероси)” номли асарида Шарқнинг буюк сиймоларидан бири — Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти, ижоди ва географик мероси ҳақида баён этилган. Унда “Бобурнома” асари муҳим топонимик ва терминологик манба эканлиги қайд этилган. Асарда мингтага яқин географик жой номлари — мамлакат, шаҳар, қишлоқ, қалъа, дашт, тоғ, довон, дара, дарё, кўприк, кечув, кўл, чашма, боғ, яйлов ва бошқаларнинг номлари келтирилган. Булардан ташқари, Арабистон, Ироқ, Эрон, Озарбайжон, Рум, Тибет, Хитой, Кошғаркаби номлар ҳам берилган. Бу номлар XV-XVI асрга оид эканлигидан ва уларнинг кўпчилиги ўзгариб кетганлигини инобатга олиб, Ҳ.Ҳасанов Бобур маршрути ва асарда тилга олинган географик номлар харитасини чизган. Унда Бобурнинг ўзи бўлган жой номлари алоҳида ажратиб кўрсатилган.“Бобурнома” – муҳим терминологик манба эканлиги ҳам қайд этилган бўлиб, гузар, жилға, найшакар, пушта, танги, учма, ўланг, чоқор, яйлоқ, қўл (ирмоқ), руд, якраҳа, кўҳпоя каби кўплаб халқ терминлари изоҳлаб берилган, айрим халқ ибораларига нисбатан ўринли фикрлар билдирилган. Шунингдек, Беруний ва Бобур шахси, уларнинг асарлари, ушбу асарларда Ҳиндистон табиатининг тасвирланиши таққосланган. Китобчада Ҳ.Ҳасанов Бобур томонидан Ўзбекистон, Афғонистон ва Ҳиндистон табиатининг тасвирланиши, унда шу ҳудудларга оид географик жой номлари ва халқ терминларидан фойдаланганлигини алоҳида қайд этиб ўтган. Ушбу китобча Бобур ва унинг географик меросини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.Ҳ.Ҳасановнинг “Ўзбекистон” нашриётида 1983 йили босиб чиқарилган “Бобир сайёҳ ва табиатшунос” китобида эса юқоридаги маълумотлар янада кенгайтирилиб, бойитиб нашр этилган. Чунки Ҳ.Ҳасанов Бобурнинг ҳаёти ва географик меросини чуқурроқ ўрганиш мақсадида Бобур бўлган ерларга, яъни Андижондан Ҳиндистонга сафар уюштирган.Ҳ.Ҳасановнинг “Географик номлар имлоси” (1962) номли асари географик лингвистикага оид ўзбекча дастлабки асар десак муболаға бўлмайди. Чунки ушбу китобда географик номлар, уларнинг тўғри ёзилиши, номларни тўғри ёзиш тамоиллари, анъанавий номлар, таржима қилинадиган ва таржима қилинмайдиган номлар, айрим мамлакатлар ҳудудидаги топонимлар ва уларнинг ўзбек тилида тўғри ёзилиши ҳамда географик номларни ҳосил қилган терминлар, уларни тўғри ишлатишга доир фикрлар берилган. Географик номларнинг русча-ўзбекча ва ўзбекча-русча ёзилиши, тарихий географик номларнинг эса изоҳли луғатлари илова қилинган.Асарда баён этилган айрим географик жой номларининг ўзбек тилида ёзилиши ва талаффузи, топонимларнинг ўзбекча ёзилишидаги асосий принциплар ҳамда айрим географик ном ва терминларнинг ўзбек тилида муҳим ўрин эгаллашида ушбу асарнинг аҳамияти катта.“Ўрта Осиё жой номлари тарихидан” (1965) номли асар икки қисм ва иловадан иборат. Китобнинг биринчи қисми топонимиканинг назарий масалаларига бағишланган бўлиб, унда жой номлари – Ернинг тили эканлиги, Ўрта Осиёнинг тарихий жой номлари ҳамда тарихий топонимик харита-схемаси, “Девону луғатит турк”, “Бобурнома” асарларидаги айрим тарихий географик номлар, Ўрта Осиё топонимикаси билан шуғулланган олимлар, Тошкентнинг тарихий номлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Иккинчи қисм эса топонимик луғатга бағишланган бўлиб, унда алифбо тарзида айрим географик номлар изоҳлаб берилган. Илова қисмида эса Ўрта Осиёдаги тарихий географик номлар изоҳи берилган. Ушбу изоҳ ёрдамида тарихий номларнинг маъносидан ташқари, айрим тарихий номларнинг илгариги жойлашган ўрни ҳақида ҳам зарурий маълумотлар олиш мумкин.“География терминлари луғати” (1964) китоби ҳам географик лингвистиканинг муҳим манбаларидан бири бўлиб хизмат қилади. Зеро унда ўзбек географик терминшунослигининг манбалари ва тараққиёт тарихи, халқ терминларидан намуналар, географик терминларнинг русча-ўзбекча ва ўзбекча-русча луғати берилган. Бундан ташқари, терминларни танлаш тамойиллари ишлаб чиқилган, халқ оғзаки ижодида кенг қўлланиладиган, лекин қўлёзма манбаларда кам ишлатиладиган айрим халқ атамалари ва иборалари изоҳлаб берилган. Шу билан бирга халқимизнинг минг йиллар давомида табиат ва табиат ҳодисаларига оид кузатишлари асосида пайдо бўлган иборалари ҳам таҳлил этилган. Ушбу луғат узоқ йиллар давомида географлар, айниқса, таржимон-географлар учун дастуриламал бўлиб келди.Устознинг “Географик номлар сири” (1985) номли асари географик топоними-канинг ривожланишига катта ҳисса бўлиб қўшилди. Унда айрим географик номларнинг келиб чиқиши тарихи ва маъноси, Беруний ва Бобуртопонимикаси хусусида, географик номларнинг келиб чиқишига оид турлари, уларга мисоллар, топонимикага оид қизиқарли саволлар, топономлар – географик номлардан ҳосил бўлган сўзлар, топонимик ўлкашунослик каби масалалар ёритилган, топонимлар ҳосил қилишда қўлланиладиган турли тиллардаги терминлар ҳамда дунёдаги йирик географик объектлар номларининг изоҳи берилган. Изоҳли луғат ёрдамида дунё харитасида турли тилларда тез-тез учрайдиган географик номлар маъносини билиб олиш мумкин. Шунингдек, ушбу китобдаги маълумотлардан ҳар қандай геогафия ўқитувчиси топонимикага оид қизиқарли саволлар тузиш, қизиқарли ўйинлар, викториналар, кроссвордлар тузиши ва натижада география дарсларини янада қизиқарли ўтиши учун керакли маълумот олиши мумкин. Топонимика билан шуғулланаётган ёш географ, филолог, тарихчи тадқиқотчилар эса топонимикага оид назарий билимларини янада кенгайтиришлари, қимматли маълумотлар олишлари мумкин.Ҳ.Ҳасановнинг “Сайёҳ олимлар” (1981) китоби асосан ўрта асрларда яшаб ижод этган олимларнинг географик меросини ўрганишга бағишланган бўлса-да, мазкур олимларнинг асарларидаги тарихий географик номлар ва халқ терминларига алоҳида эътибор берилган. Китобнинг илова қисмида кўпгина тарихий номлар изоҳи берилган.Хуллас, Ҳ.Ҳасановнинг географик терминология ва топонимикага оид асарлари географик лингвистиканинг шаклланишига асос бўлади, деб ҳисоблаш мумкин. Зеро, ушбу асарларда географик терминология ва жой номларини географик жиҳатдан ўрганишнинг назарий масалалари илгари сурилган. Географик номларнинг турларга бўлиниши, географик терминларни танлаш тамойиллари, халқ географик терминларини илмий ва ўқув адабиётларида муқим ўрин эгаллаши, географик терминология ва топонимиканинг манбалари ҳамда тараққиёт тарихига оид келтирилган маълумотлар шундай хулоса қилиш имкониятини яратади.Фойдаланилган адабиётлар:1. Ҳасанов Ҳ.Ҳ. Географик номлар имлоси. -Т.: Фан, 1962.2. Ҳасанов Ҳ.Ҳ. Маҳмуд Кошғарий(ҳаёти ва географик мероси).-Т.: Фан, 1963. -63 б.3. Ҳасанов Ҳ.Ҳ. Ўрта Осиё жой номлари тарихидан. -Т.: 1965.4. Ҳасанов Ҳ.Ҳ. Сайёҳ олимлар. -Т.: Ўзбекистон, 1981. -264 б.5. Ҳасанов Ҳ.Ҳ. Бобир сайёҳ ва табиатшунос. -Т.: Ўзбекистон, 1983. -62 б.6. Ҳасанов Ҳ.Ҳ. Географик номлар сири. -Т.: Ўзбекистон, 1985.7. G’ulomov P.N., Mirakmalov M.T. Toponimika va geografik terminshunoslik. -T.: Universitet, 2005.8. Миракмалов М.Т. Халқ табиий географик терминлари. –Т.: Фан ва технология, 2009. 176 б.

Ўзбекистон миллий атласи: моҳияти, таркиби ва мазмуни

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари 6-сессиясида мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини эълон қилди. Ўзбекистон ўз парламентига, байроғига, гербига, мадҳиясига, давлат тилига эга бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қароргохи олдида ватанимизнинг ҳам байроғи ҳилпираб турибди. Ўтган вақт ичида мамлакатимизда улкан ўзгаришлар содир бўлди. Халқимиз жипслашиб, давлатимиз пойдевори мустаҳкамланди. Ўзбекистон жахон миқёсига чиқди. Бугунги Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётда муҳим ислохотларни амалга ошира бориб, ҳар жиҳатдан тараққиёт сари дадил қадам ташламоқда. Ўтган вақт мобайнида сиёсий тузумдан тортиб, иқтисодиётнинг ҳамма тармоқлари, маънавият тубдан ўзгарди. Шу боис, Ўзбекистон тўғрисида батафсил маълумот берадиган миллий нашрларга зарурият кучаймоқда. Хусусан, 12 жилдлик “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”нинг нашр этилиши мамлакатимиз маданий хаётида катта воқеа бўлди. Президентимиз Ислом Каримов миллий қомусимиз ўқитувчиларига йўллаган табригида “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”нинг нашр этилиши мустақил тараққиёт йўлида эришаётган ютуқларимизнинг ўзига хос кўзгуси, эркин ва озод халқ сифатида юксалишимизнинг яна бир муҳим белгиси, десак асло муболаға булмайди” деган эди.Миллий атлас ҳам мухим умумдавлат аҳамиятига молик миллий нашр бўлиб, у алоҳида олинган исталган давлатнинг географик ва геосиёсий ўрни, маъмурий — ҳудудий бўлиниши, табиий шароити ва табиий ресурслари, аҳолиси ва меҳнат ресурслари, иқтисодиёти ва унинг етакчи тармоқлари, менталитети, маданияти ва тарихининг энг мухим жиҳатларига тўлиқ картографик тавсиф берувчи фундаментал, комплекс илмий-маълумотнома асардир. Шубҳасиз, миллий атласни-миллат кўзгуси, муҳим тасвирий-илмий манба, бебаҳо хазина билиб, уни ҳеч иккиланмасдан миллий энциклопедиялар билан бар қаторда қўйса бўлади. Керак бўлса, у расмий, ҳатто норматив (хуқуқий-меъёрий) характерга эга бўлиб, хар бир алохида олинган мамлакатнинг ташриф варақаси ҳисобланади.Миллий атласларнинг тарихи аллақачон 100 йиллик маррани ҳатлаб ўтган. Маълумотларга кўра, биринчи миллий атлас 1899 йили Финляндияда фин География жамияти томонидан чоп этилган. Атласда Финляндиянинг тибиий шароити, аҳолиси ва хўжалигига тўлиқ картографик тавсиф берилган. Тўғри, ўша пайтда Финляндия Россия империяси таркибида бўлган, лекин у автономия хуқуқига эга эди. Шунинг учун, мазкур атлас фан оламида биринчи миллий атлас деб эътироф этилган. Ундан кейин кетма-кет Миср, Чехославакия ва бошқа давлатларнинг миллий атласлари чоп этилган.Лекин, бу ишда ҳақиқий юксалиш Иккинчи жахон урушидан кейинги давргв тўғри келади. Урушдан кейин, ўнлаб мамлакатлар ўзларини миллий атласларини яратишга киришдилар. Бунда халқаро Географик Иттифоқ томонидан 1956 йили тавсия этилган миллий атласлар бўйича тузилган махсус комиссиянинг фаолияти катта роль ўйнади. Комиссия машҳур ҳариташунос олим К.А.Салищев раҳбарлигида миллий атласларни яратиш бўйича ягона дастур ва тавсияларни ишлаб чиқди. Уларда ҳақли равишда бир томондан атласлар мазмунини унификациялаш (бирхиллаштириш) нинг мақсадга мувофиқлиги уқтирилган бўлса, бошқа томондан эса ҳар бир алоҳида олинган мамлакатнинг миллий спецификасини (фақат ўзига хос хусусиятларини) ҳисобга олган ҳолда карографик тавсиф бериш зарурияти таъкидланган.Миллий атласларни яратиш, бу ғоят хайрли сермашаққат ва маъсулиятли иш бўлиб, у картографик санъатнинг чўққиси, айни пайтда географ ва картографларнинг миллий маданиятни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси бўлади. Ҳозирги пайтда картографик нуқтаи назардан қатор ривожланган мамлакатларда (АҚШ, Канада, Россия, ГФР, Австралия, Венгрия ва б.) миллий атласга таалуқли махсус институтлар ташкил этилган бўлиб, улар мунтазам фаолият юритиб, истаган шаклдаги манбаларни (суратли-картографик, график, кесма, диаграмма, жадвал, рақам, матн ва б.) бир жойга тўплайдилар, уларни ўрганиб таҳлил қиладилар, баҳолайдилар ва маҳсус жойларда сақлайдилар. Шу асосда маълумотларнинг компъютер базаларини (банкларини) яратиб, алоҳида хариталарни ва бутун атлас мазмунини мунтазам янгилаб турадилар. Моҳиятига кўра бундай институтлар давлат геоинформацион марказлари ҳисобланади.Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)да биринчилардан бўлиб Белоруссия (2002), Украина (2007) Россия (2007) ва Қозоғистон (2009) ўзларини миллий атласларини яратдилар.Юқоридагиларни эътиборга олиб, Республикамиз раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва Давлат кадастри давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида диёримизнинг биринчи миллий атласини нашрга таёрлаш ва нашр эттиришни режалаштирди (ЎзМУ, География факулътети кенгайтирилган илмий кенгашининг баённомаси, 2006 йил 24 феврал. Тошкент шахри).Айни пайтда ЎзМУ Геодезия, картография ва кадастр кафедраси жамоаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантириш маркази томонидан маблағ билан таъминланган “Ўзбекистон миллий атласини яратиш концепциясини ишлаб чиқиш” мавзуида И-8-20 инновацион лойиха устида кенг қамровли илмий тадқиқиот ишларини олиб бормоқдалар.Атлас таркибига киритиладиган хариталарни тузишда тегишли нуфузли вазирликлар ва идораларнинг, давлат қўмиталари ва муассасаларининг, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг тармоқ институтлари ва бўлинмаларнинг, агентликларнинг, марказлар ва конпанияларнинг, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида соҳалар масалалари бўйича информацион-аналитик департаментларининг, шунингдек, олий таълим муассасаларининг материалларидан кенг фойдаланилади. Атласни лойиҳалаштириш ва тузиш ишларига тегишли соҳа фанларининг етук олимлари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг малакали мутаҳассислари жалб этилади.Атласни мақсади, асосий ҳариталарнинг масштаби ва Ўзбекистон Республикасининг конфигурациясини (худудларининг шакли ва жойланишини) ҳисобга олиб, унинг формати (бичими) 61х42 см қилиб белгиланди. Асосий хариталарнинг масштаби 1:2 500 000, 1:3 500 000, 1:5 000 000. Шунингдек, иқлим ва ижтимоий инфратузилма хариталарини тузишда 1:7 500 000 ва 1:10 000 000 масштаблардан фойдаланилади. Атласнинг асосий ҳариталари тўғри тенг томонли конуссимон проекцияда тузилади. Рақамли-статистик маълумотлар охирги беш йиллик холати бўйича берилади.Маълумки исталган атласнинг сифати унинг тўлиқлиги, мукаммаллилиги ва ички бир бутунлиги билан аниқланади. Бинобарин, атласнинг бош мақсади, мазмуни ва ўйлаб қўйилган асосий ғоясидан келиб чиққан ҳолда, унда барча савол ва мавзулар керакли ва етарли даражада ёритилган бўлса атлас тўлиқ ҳисобланади.Ўзбекистон миллий атласининг асосий мақсади – мамлакатимизнинг ўзига хос бетакрор табиий-иқтисодий ва маънавий салоҳиятини бутун дунёга намоён этишдир. Атласнинг мақсади, унинг асосий мазмунини, структурасини ва ҳажмини белгилайди.Атласнинг мукаммаллилигини таъминлашга ундаги мавзулар сонини кўпайтириш билан эмас, балки ҳариталар сонини кўпайтириш ҳамда улар масштабини кичрайтириш билан ҳам эришиш мумкин. Лекин айрим карталар ва мавзулар йирик масштабларни талаб этиши мумкин. Ушбу қарама-қаршиликдан чиқиш йўлини топиш учун ҳақиқатдан ҳам зарур мавзулар қатъий равишда танлаб олиниши ва қолганларини тушириб қолдирилиши хамда битта ҳаритада мавзулар мақсадга мувофиқ бирлаштирилиши, минимал ва шу билан бирга етарли масштаблар қатори танланиши лозим.Атласнинг ички бир бутунлиги унинг таркибига кирадиган ҳариталарнинг ўзаро бир-бирини тўлдиришини, бир-бирига муофиқлигини ва таққослаш қулайлигини назарда тутади. Бунга фойдаланиладиган картографик проекциялар ва масштаблар сонини мақсадга мувофиқ танлаш ва чеклаш, бир-бирга боғланган ва бир-бирини тўлдирадиган хариталар учун бир хил географик асос ишлатиш; ҳар ҳил ҳариталарини шартли белгиларини кўрсаткичлар ва мукаммаллилик жиҳатидан бир-бирига мослаш; саралаш ва умумлаштириш учун кўрсатмалар бирлиги; картографик тасвирлаш усулларини ва картографик белгилар системасини, бўёқларни (рангларни), шрифтларни ўзаро бир-бирга боғлаш; ҳариталар мазмунини характерли муддатларга (масалан, 2005, 2020 ва ҳ.) тўғрилаш; бўлимлар, мавзулар ва ҳариталарни мақсадга мувофиқ мантиқан тўғри жойлаштириш ва албатта, атласни яратиш жараёнида унинг ҳар ҳил бўлимларида (ҳариталарида) тасвирланадиган ҳодисалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни ҳисобга олиш туфайли эришилади.Ўзбекистон миллий атласини шартли равишда икки қисмга бўлиб, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш режалаштирилган. Биринчи жилдда мамлакатимизнинг бетакрор табиий шароити ва табиий ресурсларига тизимли ёндашув асосида тулиқ картографик тавсиф бериш режалаштирилган. Иккинчи жилдда эса республикамиз ахолиси, иктисодиёти, маданияти ва минг йиллик тарихимизни ўзида мужассамлаштирган, мустақил тараққиёт йулида эришаётган ютуқларимизни очик- ойдин акс эттирувчи умумлаштирилган, кўп мақсадли «ахборот манбаи”га эга бўлган хариталар воситасида кўргазмали қилиб бериш назарда тутилган. Шу маънода, миллий атласимизни 2000-2006 йиллари нашр этилган миллий қомусимиз билан бир каторга қўйиш мумкин.Жилд умумий дастур асосида, яхлит бўлинмас картографик асар сифатида давлат бошқарув тизимида, миллий ва минтақавий иктисодиётнинг барча сохаларида шунингдек, миллий хавфсизлик хизматида ва мамлакат мудофаасида, фан ва таълимда, ахборот ресурслари ва коммуникациясида кенг фойдаланиш учун мулжалланган.Атласни анъанавий қоғоздан қилинган вариантидан ташқари, уни электрон версиясини ва компакт дискини яратиш хам мўлжалланган. Натижада, шаҳсий компъютери бўлган ҳар бир киши атласдан бемалол фойдалана оладиган бўлади. Бизнинг дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра атлас қуйидаги бўлимлардан ташкил топиб, шартли равишда 2 қисмга бўлиб нашрга тайёрланади ва чоп этилади.1-қисм. Ўзбекистоннинг табиий шароити ва табиий ресурслари1. Ўзбекистон Республикасининг умумий тавсифи2. Геологик тузилиши3. Фойдали қазилмалари4. Сейсмик ҳолати5. Гидрогеология6. Рельеф7. Геоморфология8. Иқлим шароитлари ва ресурслари9. Ер усти сувлари ва уларнинг ресурслари10. Тупроқ ва ер ресурслари11. Ўсимликлар дунёси ва уларнинг ресурслари12. Ҳайвонот дунёси ва унинг ресурслари13. Табиий-географик ҳариталар14. Ландшафтлар ва ва табиий географик районлаштириш15. Табиий географик жараёнлар16. Табиий шароитларни баҳолаш17. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш18. Географик номлар кўрсаткичи2-қисм. Ўзбекистоннинг аҳолиси ва меҳнат ресурслари, иқтисодиёти, маданияти ва тарихи1. Ўзбекистон Республикасининг умумий тавсифи2. Аҳоли ва ижтимоий ривожланиш3. Аҳоли ва меҳнат ресурслари4. Социал соҳалар5. Хўжалик ва иқтисодий ривожланиш6. Ишлаб чиқариш сохалари7. Ҳизмат кўрсатиш сохалари8. Инфратузилмалар9. Инвестициялар (сармоялар)10. Иқтисодиётнинг ҳудудий хусусиятлари11. Ўзбекистоннинг умумиқтисодий ҳаритаси12. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг умумиқтисодий ҳариталари13. Тарих ва археология14. Ўзбекистоннинг тарихига оид туркум ҳариталар15. Археологияга оид туркум ҳариталар16. Пойтахт – Тошкент шаҳри, шаҳар маркази ва атрофига оид ҳарита ва ҳарита-схемалар17. Географик номлар кўрсаткичиАтласда 300 дан ортиқ рангли ҳарита берилади. Барча асосий хариталарнинг мазмуни турли ҳил мавзули диаграмма ва графиклар, тушунтириш матнлари, табиий ва ҳўжалик объектларининг рангли космофотосуратлари билан тўлдирилди.Атласнинг дастури, макет компоновкаси ва ҳариталарни муаллифлик макетлари ҳамда атласга тегишли бошқа материаллар атласни илмий таҳририй кенгаши томонидан тасдиқланади. Илмий таҳририй кенгаш муассасалараро мувофиқлаштирувчи идора бўлиб, у хар ҳил соҳадаги нуфузли илмий, лойиҳавий ва илмий ишлаб чиқариш давлат корхоналарининг вакилларидан иборат бўлади.Ўзбекистон миллий атласини яратиш йирик илмий лойиха, шунинг учун бундай шарафли ва масъулиятли вазифани фақат хукуматнинг кўмагида амалга ошириш мумкин. Бир вақтнинг ўзида “Ергеодезкадастр” қошида Ўзбекистоннинг миллий-информацион картографик маркази ташкил этилиши керак, у ерда барча зарур фазовий-ҳудудий информация бир жойга тўпланади ва мунтазам янгиланиб турилади.Ўйлаймизки, Республикамизда атлас картографиясининг бугунги ривожланиш даражаси бу борадаги мавжуд муаммоларни муваффақиятли хал этишни таминлайди.

Зирабулоқ-Зиёвуддин тоғларининг жанубий қисмидаги Артезиан ҳавзасида маъданланиш жараёнини гидрогеокимёвий шароитлари

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Кейинги йилларда табиий ресурсларга бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Анъанавий энергия манбааларидан бўлган уран ўзига хос аҳамиятга эга. Республикамиз худудида бир қатор уран конлари топилган, захиралари ва узлаштириш буйича буйича мамлакатимиз дунёдаги етакчи ўринларни эгаллайди. Шу ўринда Марказий Қизилқум -  йирик уранли минтақа ҳисобланади. Бу ернинг ўзига хос табиий шароити, иқлими, геологик тузилиши, гидрогеологик ва гидрогеохимик шароитлари ушбу минтақада бир қатор конларни пайдо бўлишига замин яратган(Учкудук, Букинай, Собирсой, Суграли, Лавлякон ва.б.). Санаб ўтилган конларнинг кўпчилиги ҳозирда қайта ишланмокда.


Очиқ гидрогеология структураларни қарама-қарши қанотларида гидрогеокимё ва маъданланиш жараёнлар бўлиб ўтиши бир-биридан фарқ қилади. Масалан, инфильтрация ва босим ҳал қилувчи тарафидаги қанотида сувли эритма таркибига моддани бир томонлама аниқ  олиб келинишини кўришимиз мумкин. Бу шароитда муҳим ролни инфильтрация сувлари компонентларини сувли тоғ-жинслар билан ўзаро бир-бирига таъсиридир. Ер юзасидан  ер ости сувлари таркибига фаол кимёвий элементлардан биттаси бу кислороддир. Ер ости сувларда эритилиб кислород сувни Eh баланд миқдорини таъминлайди ва элементларни юксак валентлигига ўтишини кўмаклашади. Мисол тариқасида темирни кислород таъсирида оксидланиб гидроксидга ўтишини келтиришимиз мумкин. Бу жараёнда сувли горизонтлардаги тоғ-жинслар ранги сариқ-жигар рангга бўйялади. Оксидланишдан ташқари кислородли сувлар қатор элементларни тоғ-жинслар таркибидан емиради, олиб кетади ва қайта тўплайди.


Энди, Зирабулоқ-Зиёвуддин тоғларини жанубий қисмида жойлашган артезиан  ҳавзаси тузилишини кўриб чиқайлик. Тоғларга қараган қаноти кўтарилган бўлиб, унда бир нечта сувли горизонтлар мавжуддир. Булардан Собирсой, Жайронтоу ва бошқаларни белгилашимиз мумкин. Ушбу горизонтларда ер ости сувларда инфильтрацион гидродинамкасини ҳосил қилади ҳамда уран ва йўлдош элементлар маъданланишга шароит яратад.


Маъданланиш жараёни артезиан ҳавзасини баланд қанотида қайтариш муҳитида фақат уран, селен, молибден, ванадий, скандий ва рений каби элементлар учун саноат даражасида мумкиндир. Маъданлар ролл сифатида шаклланади. Қарама-қарши Бухоро-Карши артезиан ҳавзаси билан узлуксиз боғлиқ бўлган, жанубий нисбатан пастки қанотида маъданланиш жараёни бошқача бўлиб ўтади. Бу қанотида чуқур горизонтлардан юқори даражада минералланган сувлар эксфильтрацион оқимларни ташкил қилади ва таркибидаги олиб келинадиган моддалар катта рол ўйнайди. Бўшашиш манбаида бу чуқур сувлар инфильтрацион сувлар билан аралашади ва эпигенетик маъданланиш жараёнига олиб келади. Натижада гипс, барит, целестин ва кальцит каби минераллар ҳосил бўлади.   Бухоро-Қарши артезиан ҳавзасида неъфт ва газ конлари бўлгани сабабли улардан чиққан чуқур сувлар таркибида CH4, H2S, SO42-, битум бўлади.


         Бу моддалар эса юқори горизонтларга кўтарилиб инфильтрацион ва грунт сувлар билан ҳар-ҳил турдаги минералланишларни ташкил қилади. Пастки қанотида сероводород таркибли сувлар оксидланиш натижасида тоғ-жинслар таркибида олтин гугурт ёки гипс (CaSO4) ва целестин (SrSO4) каби минераллар  ҳосил бўлади. Агарда чуқур сувлар таркибида  H2S бўлмаса, бу шароитда сувлар бўшашган тоғ-жинсларда темир минераллар пайдо бўлади — Fe(OH)3.


Артезиан ҳавзасини юқори қанотига кирган эксфильтрацион оқимлар инфильтрацион оқимлар билан тўқнашади ва таркибадаги углеводород газлар туфайли қайтариш муҳитни яратади ва уран ва йўлдош элементлар уюмларини ҳосил қилиши мумкин. Бу шароитда уран маъданлар икки томонлама ролл сифатида шаклланади. 


Бу жараёнларни таҳлил қилганимизда кейинги натижаларни келтиришимиз керак:


1. Экзоген шароитида маъданланиш икки шароитида бўлиб ўтади:


— ҳар-хил таркибли сувли эритмаларни аралашиш жараёни натижасида;


— сувли эритмалар сувли горизонтларни тузган тоғ-жинслар билан ўзаро таъсири натижасида.


2. Шиддатли маъданланиш жараёни гидрогеологик структуралар ривожланишини кечки босқичида кучли сув алмашув ва кескин  гидрогеокимё шароитлари мавжудлигида бўлиб ўтади.


3. Гидрогеокимё шароитларини кескин ўзгариши эса сувли горизонтларни ташкил қилган тоғ-жинслар таркибини ҳилма-хиллигига ва органик модданинг  миқдори ва тарқалишига боғлиқдир.


4. Органик мода (битум) маъданланиш жараёнида жуда муҳим ролни ўйнаб, оксидланиш жараёнида кучли энергия тўплайди ва кейин уни геокимё реакцияларда сарфлайди.


 


Фойдаланган адабиётлар:


  1. А.П. Лукощенко, Э.Ф.Байбеков и др. Отчёт «Оценка перспектив северного Нуратау и Зирабулак – Зиаэтдинских гор на выявление урановых месторождений скарнового и гидротермального типов» (2007 – 2011 гг.);

  2. В.Е.Бойцов, А.А.Верчеба. Геолго-промышленные типы месторождений урана. Учебное пособие.Москва, 2008;

  3. Справочник геолога по поискам и разведке месторождений урана. Под редакцией Н.П.Лавёрова. Москва, Недра. 1989.


 


Мелиев А.Ш.


“Гидрогеология ва ГИС – технология” кафедрасиII-курс магистранти


Илмий раҳбар:    г-м.ф.н.Б.И.Мирходжаев

Магниторазведканинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги кунда қўлланилиши (Магнитометрия)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Магниторазведка усулининг илк бора қўлланилиши Швецияда маъданларни қидиришда пайдо бўлган. Х1Х асрнинг  охирларига келиб Россияда ҳам магнит усули қўлланила бошланди. Магнит аномалияларининг Кривой Рог темир маъданлари қатламлари билан боғлиқлигини П.Т.Пасальский аниқлади ва ўрганди, Курск магнит аномалиясини ўрганиш билан И.Н.Смирнов, Н.Д.Пильчиков, Э.Е.Лейст шуғулландилар.


Д.И.Менделеев бошчилигида Уралда жойлашган айрим темир маъданлари конларида магнит усулининг самараси борлиги аниқланиб, дала ишларини олиб боришнинг рационал услуби ишлаб чиқилди. Худди шу вақтларда Урал ва Ғарбий Сибирнинг айрим конларида дала ишлари олиб борилди. Айниқса, Санкт-Петербург тоғ институтининг профессори В.И.Бауманнинг ушбу тадқиқиотлардаги хиссасини алоҳида кўрсатиш зарур. У дала ишларини олиб бориш услуби, кузатишларда олинган маълумотларни қайта ишлаш ва талқин қилиш асосларини яратиб берди.


Квант радиофизикаси илмий мактаби

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Радиофизика соҳасидаги дастлабки илмий-тадқиқот ишлари университетда доцент И.А.Гофман, доцент Х.Х.Хожимуҳамедовлар рахбарлигида XX асрнинг 60-йилларида бошланган бўлиб, радиодиапазон соҳадаги электромагнит тўлқинларнинг ионосфера ва турли муҳитларда тарқалиши, турли лазерлар ҳамда уларнинг параметрларини тадқиқ этишга  қаратилди. Лекин шу соҳанинг янги бир йўналиши – квант радиофизикасини  проф. Агзам Турапович Мирзаев (1943-2002) ривожлантириб, уни 70-йилларда илмий мактаб даражасига кўтарди.


А.Т.Мирзаев 1973 йили Киев давлат университети (Украина)да номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, Ўзбекистон Миллий университетининг радиофизика кафедрасига ишга келиши биланоқ, лазер физикаси соҳасидаги илмий изланишларни кенг йўлга қўйди. Бу эса тез орада квант радиофизикаси мактаби ташкил топишига мустаҳкам асос бўлди.


Проф. А.Т.Мирзаев 1943 йил Тошкентда туғилиб, 1965 йили Тошкент давлат университети (ЎзМУ)нинг физика факультетини  битиргач, радиофизика кафедрасида стажёр-тадқиқотчи лавозимида ўз илмий фаолиятини бошлади. 1968-1971 йиллари Киев давлат университетида  мақсадли аспирантурада таҳсил олган. 1972 йили номзодлик, сўнг 1987 йили докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган. 1980 йилдан то умрининг охиригача (2002 й.) Ўзбекистон Миллий университети физика факультети квант радиофизика кафедрасининг мудири вазифасида ишлаган.


Олимдан 180 дан зиёд илмий ишлар мерос қолди. Шулардан 2 таси – 1978 ва 1979 йиллари квант радиофизикасига оид, Москвада унинг ҳаммуаллифдаги чоп этилган “Когерентность излучения лазеров” ва ”Молекулярные лазеры с поперечным высокочастотным возбуждением” – мавзуларидаги монографиялардир. Улар фотонлар статистикаси ва коррелляциси ҳамда лазер физикаси соҳаси ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, квант радиофизикаси ривожига сезиларли ҳисса қўшди… Унинг раҳбарлигида 12 та фан номзоди ва 2 та фан доктори тайёрланган бўлиб, булар мазкур илмий мактабнинг фаолияти кенгайиши ва ҳозирда эса самара билан ривожланишига етакчилик қилмоқдалар.


Профессор А.Т.Мирзаевнинг физика фанидаги йирик, долзарб йўналишларни олдиндан кўриш ва ҳис эта олишдек ҳислатлари ҳамда ташкилотчилиги илмий мактаб мавқеини юксак даражага кўтарди. У ўз илмий мактабига доимо физика факультетини битирган  қобилиятли, илмга чанқоқ ёшларни жалб  қилиб келди.


Илмий мактаб фаоллари ўзларининг дастлабки 20 йилидаги илмий изланишларида “Информацияни узатиш ва қабул қилишнинг оптимал системалари” мавзуси устивор йўналиш бўлди. Бу даврларда илмий мактаб  мудофаа мавзуларидаги кенг қамровли Давлат топшириқларини бажарди. Мисол тариқасида, Ер сунъий йўлдошларидаги объектдан тарқалаётган ёки сочилган ўта суст фотонлар оқимини қайд этиб, объект ҳақида маълумот тўпловчи системалар учун тайёрланган ва тадқиқ этилган қабул қилиш қурилмасини келтириш мумкин.


А.Т.Мирзаев 1972-1985 йилларда кўп каналли фотон санагичлари ва рақамли фотон корреляторларини яратиш ва уларни амалиётга тадбиқ қилиш ишларига раҳбарлик қилди. Натижада проф. А.Т.Мирзаев ва унинг шогирдлари эришган илмий натижалар ҳарбий мудофаа соҳасига муваффақиятли тадбиқ этилди. Фотонлар статистикаси, лазер нурининг  когерентлиги, квант сигналларини  қабул қилувчи  чегаравий оптик  системалар устида  тадқиқотлар олиб бордилар. Бу йўналишдаги самарали илмий тадқиқотлар натижасида интенсивлиги квант чегарасидаги ёруғлик нурланишларини қайд этиш, яъни, айрим фотонлар оқимидаги маълумотларни узатишдаги фундаментал масалаларнинг ечими аниқланди. Суст интенсивликдаги нурланишлар асосида атмосфера ва космосдаги объектларни кузатиш учун оптик асбоблар ҳамда квант чегарасида ишловчи қурилмалар проф. А.Т.Мирзаев раҳбарлигида доцентлар А.Н.Якубов ва Р.Р.Вильдановлар томонидан яратилди.


Ўта суст интенсивликдаги  сигналлар воситасида  ҳосил бўладиган  икки градацияли  дискрет тасвирларни қабул  қилиш йўналишидаги илмий изланишларга А.Т.Мирзаев ўз шогирдлари диққатини жалб этди. Бунинг натижаси ўлароқ, катта илмий ходим С.Аблаев, доцентлар Ас.Т.Мирзаев, Т.Ахмаджонов. М.Маматқулов ва техника фанлари номзоди И.К.Расуловлар томонидан турбулент атмосфера ва оптик нуртола каналларида ўта суст интенсивликдаги бинар тасвирларни узатиш ва қабул қилиш системаси яратилди.


Маълумки, лазер нури объектлар ҳақида маълумот олиш ва уларни узатишда муҳим тадқиқот қуроли ҳисобланади. Бунда лазер нурланиши манбаига нисбатан катта талаблар қўйилади. Жумладан унинг нурланиш частотасини стабиллиги ва энергия истеъмоли кўпгина масалаларда илмий-техник (космик сунъий йўлдошларида, кичик силжишларда, лазерли атом совиткичларида ва б.) аҳамиятлидир. Илмий мактаб вакиллари профессор М.М.Мириноятов, физика-математика фанлари номзодлари И.А.Соловьев, З.И.Имонқуловлар He-Ne, CO2-лазерлари шунингдек, физика-математика фанлари номзоди М.Ш.Шорахимов, катта илмий ходимлар Ш.Зокиров, Р.Ф.Шаяхов, илмий ходимлар Р.Сабитова, А.Х.Абдумаликовлар СО2-лазерларининг кам шовқинли, стабил, кам энергия сарфловчи туркум моделларини яратиб амалиётга тадбиқ этдилар. Булар квант радиофизикаси соҳаси тараққиётига катта ҳисса қўшган бўлдилар.


Ўта юқори частота кўндаланг разрядли (ЎЮЧКР) Не-Nе фаол муҳитининг электр, оптик ва генерация хусусиятларини ўрганиш натижасида ўта қувватли якка частотали ва кам шовқинли, ҳамда паст кучланишларда ишловчи (27 В) Не-Nе лазери мазкур илмий мактабнинг етакчиларидан бири, проф. А.Т.Мирзаевнинг шогирдлари проф. М.М.Мириноятов ва катта илмий ходим З.И.Имонқуловлар томонидан яратилиб, илмий-амалиётга тадбиқ этилди. “Якка частотатали ЎЮЧКР He-Ne (гелий-неон) лазерини яратиш”, “Якка частотатали ЎЮЧКР  CO2 – лазерини яратиш” мавзуидаги илмий натижалари 1975-1981; 1983-1989 йилларда Россия Фанлар академияси Лазер физикаси институти (Новосибирск шаҳри) ва Москва вилояти Жуковск шаҳри Авиация бирлашмаси, шунингдек Рязань илмий-текшириш институтларида кенг қўлланилди.


Бугунги кунда, физика фанида тезкор ривожланиб бораётган янги «сингуляр оптика» йўналишидаги дастлабки тажриба ва амалиёт шу илмий мактабда илк бор амалга оширилди. Бу танланган илмий изланишларнинг ўта долбзарблиги ва проф. А.Т.Мирзаев илмий мактабининг амалий қуввати юксак даражада эканлигидан ёрқин далолатдир. Лазер нурининг бир жинсли бўлмаган муҳитларда, жумладан, оптик нуртолаларда тарқалишида вужудга келадиган спекл-майдон тўлқин фронти сиртидаги бурамасимон фаза бузилишлари-дислокацияларнинг ҳосил бўлиши ва мавжудлиги проф. С.С.Абдуллаев ва доц. Т.Ахмаджоновлар томонидан биринчилардан бўлиб тажрибада синаб кўрилиб унинг назарияси яратилди. Олиб борилган тадқиқотлар асосида оптик нуртолалар синдириш кўрсаткичининг тақсимотини аниқлаш усули ишлаб чиқилди.


Илмий мактабда олинган илмий ва амалий натижалар кўплаб дунёга таниқли мамлакатлар, чет элдаги нуфузли илмий мактаблар томонидан эътироф этилди. Масалан, буни Россиянинг Москва шаҳридаги «Астрофизика» Илмий ишлаб чиқариш бирлашма (ИИЧБ), Новосибирск шаҳридаги Россия ФА нинг «Лазер физикаси» илмий тадқиқот институти, Томск “Атмосфера физикаси ва оптикаси” илмий тадқиқот институти ва Рязань шаҳридаги «Плазма» ИИЧБ лари билан ўзаро шартнома асосида қўлга киритилган илмий натижалар ва шу асосда яратилган физик-техникавий қурилмалар, хорижда фақат эътироф этилиб тан олинишигина эмас, балки саноатда қўлланилганлиги ҳам исботлаб турибди.


Ўзбекистонда 1978 йили “Лазер нури параметрларини бошқариш”-мавзусидаги биринчи Ҳалқаро конференция, 1984 йил «Проблемы лазерного аэрозондирования поверхности земли» Россия Фанлар Академиясининг кўчма семинар-кенгашлари Тошкент квант радиофизикаси мактабининг ташаббуси ва ташкилотчилиги остида ўтказилган. Ўзаро илмий ташрифлар, конференциялар ва илмий ҳамкорликлар, илмий мактабда олинган илмий натижаларнинг илм-фан ва техника тараққиётига ҳамда халқ хўжалигида кўплаб тадбиқ этилиши, бу мактаб олимлари мавқеининг салмоғи ҳалқаро миқёсда кенг эътироф этилганини кўрсатмоқда.


Зилзила ва унинг оқибатлари инсоният учун нақадар хатарли эканлигини дунё халқлари ўз тажрибаларидан яхши билишади. Ер силкинишларини олдиндан аниқлаш – башорат қилиш дунё фанидаги энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.


Квант радиофизикаси илмий мактаби тадқиқотчилари 1989 йилда профессор. А. Т. Мирзаев бошчилигида Не-Nе лазер нурида ишловчи «Ўта кичик силкиниш – силжишларни қайд этувчи лазерли тизим» (деформограф) ни яратишга муваффақ бўлди. Бундай ўта сезгир гетеродинли лазер комплексларини яратиш ва уларни геофизик ўлчашларда қўллаш учун, атмосфера орқали ўтаётган кучсиз ёруғлик майдонлар фазовий энергетик характеристикаларини юқори тартибли фотонлар корреляцияси усули билан қайта тиклаш муаммолари устида илмий изланишлар олиб борилди. Бунинг натижасида лазерли деформографлар учун проф. М. М. Мириноятов бошчилигидаги гуруҳ томонидан кам шовқинли, нурланиш параметрлари юқори стабилликка эга бўлган, юқори частота кўндаланг разрядли газ лазерлари (1985-1989 й.) яратилди.


Ушбу долзарб муаммо ечими йўлида илмий мактаб қатор йиллар давомида Республика Фан ва Техника Маркази грантлари асосида фундаментал илмий-тадқиқий ва амалий ишларни бажариб келмоқда.


Квант радиофизикаси илмий мактабининг шаклланиши ва ривожланишида Абу Райхон Беруний номидаги Давлат мукофати совриндори доцент Х.Х.Ходжимухамедов, доцентлар Э.О.Сагатов, А.Узоқов, Б.А.Ниязов, илмий ходимлар А.Ш.Гонгадзе, Л.Ражапов ва кўплаб квант радиофизика кафедраси илмий ходимлари ҳамда аспирантларининг ҳам ҳиссалари катта бўлди ва бўлмоқда. Бу мактаб ўзи дунёга танилиши билан бир қаторда, дунё тан олган  олимларни ҳам тарбиялади. Улар нафақат Ўзбекистон, балки дунё физика фани тараққиётига ўзларининг самарали ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Шу илмий мактаб вакили профессор С.С.Абдуллаевнинг (профессор Г.М.Заславский билан ҳамкорликда) “Chaos and dynamics of rays in waveguide media” (Тўлқин ўтказувчи мухитларда нурлар динамикаси ва хаоси) номли монографияси Yverdon, Switzerland; Langhorne, Pa.: Gordon and Breach Science Publishers нашриётларида 1993 йили инглиз тилида кўп нусхада чоп этилди. 2006 йили унинг икинчи монографияси “Construction of mappings for Hamiltonian systems and their applications” (Гамильтониан системалар учун фазавий хариталар конструкцияси ва уларнинг тадбиқи) номи билан инглиз тилида  Berlin; New York: Springer нашриётида кўп нусхада нашр қилинди. Булар эса, квант радиофизикаси илмий мактаби ва унинг етакчилари дунё миқёсида эътироф этилиб келинаётганлигидан далолат берувчи ва фахрланиш ҳиссини уйғотувчи мисоллардир.


Квант радиофизикаси илмий мактаби доирасида олиб борилган илмий ишларнинг натижаси асосида 4 та докторлик, 17 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди ва 9 та давлат патентлари олинди.


Юқори илмий қувват ва салоҳиятга эга бу мактабнинг таркибидаги олимлар бугунги кунда ҳам катта илмий изланишлар билан бир қаторда ёш мутахассисларни тайёрлаш йўлида ҳам ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Бундай малакали мутахассисларга таянган ҳолда, Оптика ва Лазерли физика кафедрасида «5А440105–Лазерли физика», «5А440109–Радиофизика» мутахассисликлари бўйича магистратратуралар, ҳамда «5523100–Лазерли техника ва лазерли технологиялар» йўналишида бакалаврият очилган. Профессор М.М.Мириноятов томонидан лазерлар физикаси йўналишида катта ҳажмдаги хўжалик шартномалари асосида илмий ва амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, Оптикадан ўқув лабораториялари мажмуаси яратилиб, шунинг учун Ўзбекистон давлат патенти олинди.


Бугунги кунда бу илмий мактабнинг илмий ишлари узлуксиз равишда радиофизика, оптика ва лазер физикасининг фундаментал масалалари билан боғлиқ ҳолда ривожланмоқда. Ҳозирда илмий мактабнинг асосий илмий  йўналишлари қуйидагилардан иборат:


–   кичик силжишларни  ўлчовчи лазер  қурилмаларини яратиш ва ишлаб чиқиш (проф. М.М.Мириноятов, доц. Р.Р.Вильданов, доц. Т.Ахмаджанов, кат.ўқит. Ғ.Б.Эшонқулов);


–   оптик майдонларнинг  когерентлик хусусиятини  ўрганувчи юқори тартибли  фотонлар корреляцияси услубларини ишлаб  чиқиш (доц. Р.Р.Вильданов);


–   юқори частота разрядли газли фаол муҳитларни тадқиқ этиш ва газли лазерларни яратиш (проф. М.М.Мириноятов);


–   бир жинсли бўлмаган муҳитларда  лазер нурининг тарқалишидаги статистик хоссалари ва ночизиқли динамикаси ўрганиш (доц. Т.Ахмаджанов).


Илмий мактабда ЎзФАнинг «Академасбоб» ИИЧБ ва «Иссиқлик физикаси» бўлими билан биргаликда олий илмий педагогик кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилган. Шунингдек илмий мактаб фаоллари ҳозирда Москва Давлат университетининг «Умумий физика ва тўлқинли жараёнлар» кафедраси, Россия ФА нинг «Лазер физикаси» институти (Новосибирск), Рязань Давлат Педагогика университети, Рязань «Плазма» ИИЧБ, Киев Миллий университетининг «Радиофизика» факультетлари билан ҳамкорликда кенг миқёсда халқаро илм-фан аҳамиятига молик илмий — тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Самода битилган ўзбек номлари

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Самода бирор янги жисмни кашф этишнинг ўзига яраша қатор қизиқарли томонлари мавжуд. Авваламбор кузатув олиб бориш жараёнининг ўзи қизиқарли бўлса, сўнгра янги башорат қилинаётган жисмнинг орбитасини топиш, қолаверса маълум даражада ушбу янги жисмга исм беришдир. Бизнинг Қуёш системамизда жами саккизта сайёра бўлиб, Марс ва Юпитер оралиғида эса астероидлар – ўлчами нисбатан жуда кичик сайёралар халқаси мавжуд. Уларнинг баъзилари маълум сабабларга кўра халқадан ташқарига чиқиб, биринчи навбатда Қуёш ёки Юпитернинг гравитацион таъсири туфайли Қуёш системасида худди сайёра каби аниқ орбита бўйлаб ҳаракат қилишни бошлайдилар. Ер шарининг турли жойларида, обсерваторияларда узлуксиз кузатувлар ёрдамида ҳар йили қатор кичик сайёралар кашф қилиб келинмоқда. Масалан, 2008 йилга келиб, Қуёш тизимида топилган кичик сайёралар сони 170 000 тага етиб келган. Улардан ўлчами энг катталари орасида машҳурлари Церера (Д = 900км) ва Паллада  (Д = 500км) ҳисобланади.

Барчамизга маълумки, 2007 йилга қадар ўзбек номлари битилган кичик сайёралар сони бешта эди. Булар “Ўзбекистония”, “Авиценна”, “Улуғбек”, “Беруний” ва “Хоразмий” номлари билан аталган кичик сайёралардир. Бу кичик сайёралар хорижий астрономлар томонидан кашф этилган бўлиб, мамлакатимиз ва буюк алломаларимиз хизматларининг эътирофи сифатида улар ушбу номларни беришган.

2007 йили Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Мирзо Улуғбек номли астрономия иститутига қарашли Майданак баланд тоғ обсерваториясининг астрофизик кузатувчиси Баҳодир Ҳафизов ҳамкасби Алексей Сергеев билан биргаликда янги кичик сайёрани кашф қилишди. Ўзбекистонда илк бор очилган ушбу кичик сайёрага Республикамиз Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов “Самарқанд” номини беришни таклиф қилди. АҚШнинг Гарвард кичик сайёралар Маркази бу таклифни тўла маъқуллади. Бу 210271 – рақамли кичик сайёра бўлиб, унга Ўзбекистоннинг гўзал шаҳарларидан бири, астрономия фанининг ривожига улкан ҳисса қўшган Самарқанд шаҳрининг номи берилди. 2010 йил 27 майда чоп этилган Гарварддаги Халқаро кичик сайёралар Марказининг 70135 сонли циркулярида расмий хабар ва тегишли маълумотлар эълон қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Самарқанд” номли кичик сайёра энг катта астероидлар қаторига кириб, унинг диаметри 850 км атрофида. Яқинда эса япониялик олимлар яна бир янги кичик сайёрани кашф қилиб, унга “Майданак” номини беришди. Гап шундаки, “Майданак” обсерваторияси дунёдаги энг фаол иш олиб бораётган астрофизик обсерваториялардан бири ҳисобланиб, япониялик олимларнинг ундан умидлари жуда катта. Хусусан, АҚШ, Япония ва айрим бошқа мамлакатлар томонидан Ерга жуда яқин келиши мумкин бўлган кичик сайёраларнинг ҳавфсизлик масалаларига оид кузатувлар “Майданак” обсерваториясида узлуксиз кузатиб борилиши режаланмоқда.

Шундай қилиб бугун самода битилган ўзбек номлари сони еттитага етди. Аминмизки, бу бошланиши, яқин келажакда Ўзбекистон астроном олимлари томонидан яна қатор янги кашфиётлар қилинади.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университети физика                                                                                      факультети “Астрономия ва атмосфера                                                                     физикаси” кафедраси мудири,

проф. С.Н.Нуритдинов

Илм-фан чўққисини забт этган забардаст олим

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

2007 йил февраль ойида Ўзбекистон илмий жамоатчилиги ярим ўтказгичлар физикаси, иссиқлик физикаси ва полимерлар физикаси соҳаларидаги йирик олим Абдуғафур Тешабоевич Мамадалимов таваллудининг 60 йиллигини ва илмий, педагогик ва жамоатчилик фаолиятининг 40 йиллигини нишонлайди.


А.Т. Мамадалимов – Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси – академик, физика-математика фанлари доктори, профессор, Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти Лауреати, физиканинг турли, айниқса ярим ўтказгичлар физикаси, иссиқлик физикаси ва полимерлар физикаси соҳалари ривожига жуда катта ҳисса қЎшган йирик олимдир.   


А.Т. Мамадалимов 1947 йил 1 февралда Андижан шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1964 йил Андижон шаҳридаги 30-мактабни тугаллаб, А.Т. Мамадалимов Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети) физика факультетига ўқишга кирган ва уни 1969 йили «физикавий электроника» мутахассислиги бЎйича муваффақиятли тамомлаган. У ўзининг меҳнат фаолиятини Андижон шаҳрининг 30-мактаби физика кабинетининг лаборанти сифатида, кундузги таълим ўқувчиси бўлган ҳолда, 1962 йил бошлаган. Ҳудди шу жойда, ана шу масканда  бўлажак йирик олим, нафақат республика, балки жаҳон физиклари учун ҳам таниқли инсоннинг физикага дастлабки қизиқиш учқунларини шакллантирган, физика фани ва илмига меҳр уйғотган, 7-синф ўқувчиси бўла туриб биринчи марта мустақил равишда чўнтак транзистор радиоприемнигини йиғишга рағбатлантирган ва биринчи экспериментал физика ўқувларини шакллантирган зукко физика ўқитувчиси ўлмасали Акбаровни миннатдорлик ҳисси билан эсламай бЎлмайди.   


Талабаликдан сўнг, А.Т. Мамадалимов 1964-1969 йилларда ЎзР ФА Физика-техника институтидан яримЎтказгичлар физикасининг етакчи илмий маркази Россия ФАнинг А.Ф. Иоффе номидаги Физика-техника институтига (С.Петербург, Россия) стажер-тадқиқотчи, сўнгра  аспирант сифатида хизмат сафарига юборилган эди. Ушбу даврда у томонидан S, Ni ва Zn билан диффузиявий легирланган кремний асосида фотосезгир S-диодлар тайёрлаш технологияси муваффақиятли ишлаб чиқилди. Ҳосил қилинган формулалар эксперимент билан солиштирилди. Киришмалар билан легирланган кремнийда қўш оптик ўтишлар билан боғлиқ қисқа тўлқинли киришмавий сўниш биринчи марта кузатилди, шунингдек кўплаб намуналарда комбинацияланган ёритилишда фотосезгирликнинг ортиши кузатилди. 


А.Т. Мамадалимов томонидан биринчи марта легирланган кремнийдан ясалган фотосезгир S-диодлар, шунингдек GaAs дан ясалган ёруғлик диодлари асосидаги оптронлар жуфтлари ясалди ва тадқиқ этилди. Ўта тез ишловчи ва радиация билан температура таъсирига чидамли, хотирловчи ярим ўтказгич структуралар биринчи марта яратилди. Олинган катта ҳажмдаги натижалар асосида А.Т.Мамадалимов 1974 йилда физика-математика фанлари номзоди илмий даражаси учун диссертацияни муддатидан аввал муваффақиятли ҳимоя қилди (С.Петербург давлат университети, Россия).


А.Т. Мамадалимов номзодлик диисертациясининг ҳимоясидан сўнг ЎзР ФА Физика-техника институтининг Россия ФАнинг А.Ф. Иоффе номидаги Физика-техника институтида хизмат сафаридаги катта инженери, кичик илмий ходими лавозимларида ишлашга қолди.


Кейинчалик, 1977-1986 йилларда А.Т. Мамадалимов ЎзР ФА Иссиқлик физикаси Бўлими раҳбарининг Ўринбосари ва лабора-тория мудири бўлган ҳолда чуқур илмий изланишларни фаол-лаштирди ва кўплаб аспирантларга, докторантларга раҳбарлик қилди. Ушбу даврда унинг томонидан кенг температуралар ора-лиғида чуқур марказлар билан легирланган кремнийнинг электрик, фотоэлектрик ва теплофизик хоссаларининг фундаментал тадқиқотлари амалга оширилди. Чуқур сатҳлар билан легирланган ярим ўтказгичлар асосида юқори сезгир фотоэлементлар яратиш билан боғлиқ физик қонуниятлар аниқланди. 


А.Т. Мамадалимов томонидан фото ўтказувчанликнинг узун тўлқинли, қисқа тўлқинли ва майдон таъсирида сўниши, комбинацияланган ёритилганликда фото ўтказувчанликнинг камайиши ва ортиши, ўта паст температураларда узоқ давомийли фотохотира, чуқур сатҳли диод структураларда индуцирланган фотосиғим ва ИҚ сўниш биринчи марта назарий асосланди, экспериментал кузатилди ва тадқиқ қилинди. Фотосезгирликнинг чуқур сатҳларнинг тўлиш даражасига боғлиқлиги биринчи марта назарий ва экспериментал ўрганилди.


Яримўтказгич кристаллардаги чуқур киришмавий сатҳларнинг индуцирланган фотосиғимий спектроскопияси ва паст температурали фотоэлектрик спектроскопияси ишлаб чиқилди. Чуқур сатҳлар параметрларини аниқлаш учун: индуцирланган фотосиғим методи, фото-ионланиш кесимларининг спектрал боғланишини олиш методи, паст омлик яримЎтказгич материалларда ўта кичик (1010 см-3 дан кам) концентрацияли турли нуқсонларни кузатиш ва аниқлаш методи, кристаллардаги киришмалар қаттиқ эритмаларининг парчаланишини кузатишнинг теплофизик методи биринчи марта ишлаб чиқилди ва кенг қўлланилди.     


Чуқур сатҳли кремний структураларининг сиғимий хоссаларига бир ўқли босимнинг таъсири биринчи марта кўрсатилди. Кремний иссиқлик ўтказувчанлигининг чуқур сатҳли легирловчи киришмаларнинг табиати ва концентрациясига боғлиқлиги бирин-чи марта аниқланди.


Чуқур сатҳли киришмалар билан легирланган кремний асо-сида янги асбоблар – фотосезгир элементлар, интегралловчи фо-тосиғимий ИҚ-приемниклар, сезгирлиги ток билан ростлана-диган инжекциявий ИҚ-фотоприемниклар, кЎп функцияли       S-диодлар ва улар асосидаги опторон жуфтлар яратилди, уларнинг специфик фойдаланиш соҳалари таклиф қилинди.


ИҚ-фотоаппаратлар ва ИҚ нурланишни кўринувчан нурла-нишга, фотоЎзгартиргичларнинг ишлаш барқарорлигини ва хизмат муддатини яхшиловчи, аниқлаш қобилиятини, ёруғликка сезгирлини оширишга имкон берувчи, тасвирлар олиш учун (тунда кЎриш асбоблари) қурилма яратилди. 


Абсолют қора жисм нурланишини қайд қилиш учун қўлла-ниладиган принципиал янги турдаги ИҚ фотоприемниклар — вақт ва ёритилганлик бЎйича интегралловчи фотосиғимий приемниклар таклиф этилди. 


А.Т. Мамадалимов 1985 йил Россия ФА А.Ф. Иоффе номидаги Физика-техника институтининг махсус кенгашида (С.Петербург, Россия)  физика-математика фанлари доктори илмий дара-жаси учун диссертацияни муваффақиятли ёқлади.


А.Т. Мамадалимов 1986-1991 йилларда ЎзР ФА Полимерлар химияси ва физикаси институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари ва лаборатория мудири лавозимларида ишлади. Ушбу вақтдан бошлаб А.Т. Мамадалимов Республика халқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва фани учун зарур бЎлган органик полимерлар физикаси соҳасидаги фундаментал ва амалий вазифаларни ечишга фаол киришди.


А.Т. Мамадалимов томонидан биринчи марта легирланган пахта ва ипак толаларида ярим ўтказгич хоссалари кузатилди. У «Табиий полимерлар толалари электрофизикаси» номли янги илмий йўналишга асос солди. А.Т. Мамадалимов киришмалар билан легирланган кремний, пахта ва ипак толалари, шунингдек бошқа полимерларнинг янги физик хоссаларини аниқлаб, электроника-нинг мураккаб функцияларини бажарувчи дискрет элементларни яратиш бЎйича жаҳоншумул мактаб яратди.


1991-1994 йилларда А.Т. Мамадалимов ЎзР ФА иссиқлик физикаси Бўлимида лаборатория мудири лавозимида ишлади.


А.Т. Мамадалимовнинг яримўтказгичларнинг теплофизик хоссаларини тадқиқ этиш соҳасидаги ютуқлари дунёда муносиб тан олинган. У шогирдлари билан ҳамкорликда теплофизик ва фото-электрик хоссаларнинг температуравий боғланишини 4,2 – 300 К температуралар оралиғида ўлчашга асосланган кремнийда чуқур сатҳларни бузмасдан аниқлаш, идентификациялаш ва табиатини аниқлаш методларини биринчи бўлиб таклиф қилди, ривожлантирди ва амалиётга қўллади. Чуқур сатҳлар мавжуд кремнийнинг иссиқлик ўтказувчанлиги биринчи марта ўрганилди.


Биринчи марта чуқур сатҳ структурасининг фундаментал параметрлар — иссиқлик физикаси, термодинамик параметрлар билан ўзаро боғлиқлиги ягона нуқтаи назардан кЎрилди ва крем-нийдаги электрик нейтрал ва фаол чуқур сатҳларнинг кичик концентрацияларини аниқлаш ва тадқиқ қилишнинг принципиал имконияти кўрсатилди.  


Чуқур сатҳлар мавжуд кремнийнинг электрофизик ва тепло-физик хоссаларига лазер нурланишининг таъсири биринчи марта тадқиқ этилди. Кремний кристалл панжарасидаги иссиқлик ва фоторағбатлантирилган жараёнлар билан боғлиқ янги эффект — спектрнинг киришмавий соҳасидаги чуқур сатҳлар электрфаол қисмининг ва фотосезгирликнинг кўпайиши аниқланди ва тадқиқ этилди.      Кремнийда чуқур сатҳлар ҳосил қилувчи киришмавий атомларнинг лазерда рағбатлантирилган диффузияси мавжудлиги Ўрганилди.               


А.Т. Мамадалимов ЎзР Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг олий Ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғининг муовини (1994-1996 йй.) ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг илмий ишлар ва халқаро алоқалар бЎйича проректори (1996-1998 йй.) лавозимларида Республика олий таълими ва илми ривожига, кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастурнинг ва «Таълим ҳақида»ги қонуннинг вазифаларини ҳаётга тадбиқ қилинишига муносиб ҳисса қўшди.      


А.Т. Мамадалимов бакалавриат ва магистратурадаги ўқув жа-раёнининг самарадорлигини оширишда фаол ва сермаҳсул иш-тирок этмоқда, талабалар битирув илмий ишларининг сифатини оширишга эришмоқда, ЎзМУ физика факультетининг Илмий кенгаши аъзоси, илмий семинари ва илмий-техникавий ва экспертиза комиссиялари раисидир.


Академик А.Т. Мамадалимов Халқаро биографик марказнинг фахрий аъзоси (Англия, Кембридж). Дунё фанига қўшган ҳиссаси учун фамилияси ва биографияси халқаро фахрий китобнинг (Америка биография институти, АҚШ) тўртинчи нашрига кири-тилган.  


А.Т. Мамадалимов Ўзбекистон Республикасининг фан ва тех-ника соҳасидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат мукофоти Лауреати, қатор йиллар давомида «Ўзбекистон физика журнали» ва «ЎзМУ хабарлари» номли Республика илмий журналлари редколлегияси аъзоси бЎлган.


А.Т. Мамадалимов 1980 йилдан бошлаб ЎзР ФА ва ЎзР ОЎМТ Вазирлигининг бир қатор етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослашган кенгашларнинг доимий аъзоси бЎлди. У 50 дан ортиқ докторлик ва номзодлик диссертацияларига оппонентлик қилган, 200 дан ортиқ диссертацияларга тақриз ёзган. 


А.Т. Мамадалимов томонидан 2 монография, 4 ўқув қўлланма, 300 дан ортиқ илмий асарлар чоп этилган, 12 та муаллифлик гувоҳномасига эга. Унинг раҳбарлигида ва илмий маслаҳатчилигида 3 докторлик ва 11 номзодлик диссертациялари тайёрланган. А.Т. Мамадалимов узоқ йиллар давомида ЎзР ДФТҚ ва ФТМ грантларининг доимий раҳбаридир. У кўплаб Республика ва халқаро конференцияларнинг фаол иштирокчиси ва ташкилий қўмиталари аъзосидир.


Академик А.Т. Мамадалимов етакчи педагог, дунёвий миқёсдаги йирик олим, иқтидорли фан ташкилотчиси, талабчан ва меҳрибон тарбиячи, ўта камтарин ва пок инсон, ўз ишининг фидойиси, ярим ўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси кафедрасининг профессори сифатида катта ўқув-педагогик тажрибага, кафедра, факультет ва университет жамоаси ўртасида катта ҳурматга эгадир. 


Ҳозирги пайтда Абдуғафур Тешабоевич Мамадалимов  ўзининг 60-йиллигини ижодий кучга тўлган ҳолда, янги режалар билан кутиб олмоқда ва у келажакда ҳам фан, таълим ва илмий кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар ривожига катта ҳисса қўшишига шубҳасиз ишонч билдириш мумкин.    


 


проф. Маматкаримов О.О.,


доц. Назиров Д.Э.


«Ҳуррият» газетаси, 2007 й.

“Легирланган кремний физикаси” илмий мактаби

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

доц. Д.Э. Назиров


 


ЎзМУ “Легирланган кремний физикаси” илмий йўналишининг пойдеворига дастлабки “ғишт”ни назарий физика кафедраси ва ярим ўтказгичлар муаммолари лабораторияси мудири, ф.-м. ф.д., проф. Г.М. Авакянц 1960 йилда қўйди. 1966 йил унинг иқтидорли шогирди доц. А.Т. Тешабоев яримўтказгичлар муам-молари лабораториясининг раҳбари этиб тайинланди ва у 1966-1981 йилларда бу илмий йўналишга кўплаб иқтидорли маҳаллий ёшларни жалб этди.


А.Т. Тешабоев 1924 йил Андижон вилоятида туғилган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 1950-1955 йилларда физика-математика факультетининг физика бўлимида талаба ва 1956-1958 йилларда аспирант. 1970-1981 йилларда ярим ўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси кафедрасининг асосчиси ва мудири, профессор лавозимларида унумли фаолият юритди. Ҳозирда А.Т. Тешабоев Андижон Давлат университети профессори, 10 дан ортиқ орден ва медаллар билан мукофотланган, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, ЎзМУ «Буюк хизматлари учун» медали соҳиби, 20 дан ортиқ ўқув қўлланмалар, 200 га яқин илмий-услубий мақолалар муаллифи, 2 та фан доктори ва 7 та фан номзоди етиштирди.


1960-1970 йилларда назарий ва экспериментал тадқиқотлар қуйидаги мавзулар бўйича ўтказилди: яримўтказгич асбобларнинг реактив хоссалари (Г.М. Авакянц,   В.И. Муригин, П.М. Карагеоргий Алкалаев, Е.Г. Заугольникова); яримўтказгич асбобларда ўта юқори частотали токларнинг ўтиш хусусиятлари (А.Т. Тешабоев, Б.А. Атакулов, А.Б. Юровский, А.С. Сандлер); дифферен-циал қаршиликнинг пайдо бўлиш шартлари (Г.М. Авакянц,     В.А. Сабликов, А.В. Павликов, А.В. Павлинов, Ш. Каниязов, Ю. Абрамян); ўта юқори частотали қувватлар қайтаулагичларини яратиш муаммолари (А.Т.Тешабоев, Р.Маматкулов, Г.Дадамирзаев, С.Е. Кумеков); компенсирланган яримўтказгичлар олиш ва фотоўзгартиргичлар яратиш (М.К.Баходирхонов, Х.Т.Акрамов), органик яримўтказгичлар (М.А. Магрупов, И. Гафуров ва б.).


“Легирланган кремний физикаси” илмий мактабининг 1966-1981 йилларда тўлақонли шаклланишида А.Т. Тешабоевнинг ақлий заковати, юқори ташкилотчилик қобилияти ва ўта талабчанлиги катта ижобий ўринга эга бўлди. Ҳурматли устоз ва раҳбар, фидоий инсон Алишер Тешабоевич Россия, Болтиқ бўйи, Молдова каби давлатлар етакчи илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди, илмий гуруҳларни ўлчаш асбоблари ва б. билан замонавий тарзда жиҳозланишига, изланишларнинг жаҳон андозалари даражасида бўлишига астойдил жон куйдирди. 1966-1970 йилларда юқорида зикр этилган тадқиқотчиларнинг асосий ва етакчи қисми рес-публика фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларига, вилоятлар университетларига ишга ўтиб, мазкур илмий мактабнинг ютуқ ва ижобий тажрибаларини ўқув жараёнига ва илмий амалиётга тадбиқ эта бошладилар. 1970-1981 йилларда илмий мактабнинг А.Т. Тешабоев раҳбарлигидаги фаолияти қуйидаги йўналишларда давом этди: чуқур сатҳли киришмалар муаммоси (А.Т. Тешабоев, М.К. Баходирхонов, К.П. Абдурах-манов, С. Зайнобидинов, Т.С. Комилов, Э.З. Имомов), фотоэлек-трик ҳодисалар ва қуёш энергиясини ўзгартириш (Х.Т.Акромов, О. Саидхонов, Б.Д. Юлдашев, Т.М. Розиков), кўп қатламли структуралар физикаси (С.И.Власов, Т.А.Умаров, Ш.Мирахмедов), диэлектрик материалларнинг сиртий хоссалари (Р.А. Церфас, Е.Г. Заугольникова).


1978 йилдан доц. К.П. Абдурахмоновга ярим ўтказгичлар муаммолари лабораториясининг илмий раҳбари вазифаси топширилди. 1981 йили ЎзМУ қошида Амалий физика илмий-тадқиқот институти ташкил топди ва лаборатория унинг таркибига ўтказилиб, К.П. Абдурахмонов раҳбарликни давом эттирди, у докторлик диссертациясини 1991 йил ҳимоя қилди. Унинг томонидан «Кристалларда нуқтавий нуқсонлар шаклланишининг кинетикаси» бўйича илмий мактаб яратилди, шогирдларидан 1 та фан доктори ва 8 та фан номзоди етишиб чиқди.


1981 йилдан кафедрага С. Зайнобидинов (А.Т. Тешабоев ва М.К. Баходирхоновлар шогирди) раҳбарлик қилди ва “Ярим ўтказгичларда ташқи таъсирлардан сўнгги қолдиқ самаралари-ни ўрганиш” мавзуи бўйича қуйидаги тадқиқот ишлари ўтка-зилди: яримўтказгичлар параметрларининг барқарорлиги, юқори фото, термо ва тензосезгирлик, фото ўтказувчанликнинг И+ ва температуравий сўниши (С. Зайнобидинов, А.Т.Тешабоев, В.Туланов ва б.); структуралар параметрларининг технологияга боғлиқлиги (С.И. Власов, Х.Т.Акромов, И.Н. Каримов, А.А.Насиров ва б.); ноёб ер элементлари ванадатлари асосидаги диэлектрик материаллар хоссалари (Е.Г.Заугольникова, Ш.Ибрагимов ва б.); кремнийда ноёб ер элементларининг диффузияси ва электрик хоссалари (Д.Э. Назиров).


Илмий мактабнинг етакчи тадқиқотчиларидан бири, доц. М.К. Баходирхонов 1981 йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилди ва 1984 йилгача кафедра профессори лавозимида ишлади,  1984 йилдан Тошкент Давлат техника университетида кафедра мудири лавозимида ишлашни бошлаш билан бирга, А.Т. Тешабоев раҳбарлигидаги илмий мактабдан ажралиб чиқди, катта ва сермаҳсул илмий гуруҳ ташкил этиб «Компенсирланган кремний физикаси» илмий мактабини яратди, унинг раҳбарлигида 7 та фан доктори, 25 та фан номзоди етишиб чиқди.  


С.Зайнобидинов 1987 йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилди, илмий фаолияти давомида «Кремнийга ташқи таъсирлар физикаси» илмий мактабини яратиб, раҳбарлигида 3 та фан доктори, 12 та фан номзоди етишиб чиқди. С.Зайнобидинов 1995 йилдан буён Ўзбекистон Физика жамияти Раиси.


Проф. С.И. Власов докторлик диссертациясини 1991 йил ҳимоя қилган, 1996 йил кафедра мудири лавозимига сайланди ва илмий мавзу раҳбари сифатида фаолият бошлади. Унинг раҳбарлигида “Ярим ўтказгич диэлектрик ўтиш қатламлари физикаси» илмий мактаби шаклланди, шогирдларидан 1 та фан доктори ва 14 та фан номзоди етишиб чиқди.   


Сўнгги йилларда бажарилаётган илмий тадқиқотлар мавзулари қуйидагича: “Яримўтказгич диэлектрик ўтиш қатламларини ўрганиш” (С.И.Власов, А.А.Насиров, П.Б.Парчинский); кремнийда диффузия ва “нуқсон киришма” ўзаро таъсирини ўрганиш (Д.Э.Назиров); “табиий органик ва ноорганик моддаларнинг яримўтказгич хоссалари” (А.Т. Мамадалимов); “кремнийда ноанъанавий киришмалар хоссалари” (Х.С. Далиев), “ярим ўтказгичларда деформация ҳодисалари” (О.О.Маматкаримов). Илмий мактабнинг нисбатан ёш ва иқтидорли вакилларидан бири, олий таълим ва илм-фан соҳасининг фидоий жонкуяри ва фаол ташкилотчиси, физика факультети декани, проф., ф.-м.ф.д.       О.О. Маматкаримов «Чуқур сатҳли киришмалар билан


компенсирланган кремний ва унинг асосидаги структураларда динамик тензоэлектрик ҳодисалар табиатини тадқиқ этиш» бўйича долзарб илмий муаммони ечиш соҳасида катта илмий ютуқларга эришди, у ҳозирда алоҳида илмий гуруҳга раҳбарлик қилмоқда.


Илмий мактабнинг фундаментал илмий тадқиқотлари асосида олинган натижалар қуйида қисқа кўринишда келтирилади:


Марганец, кобальт ва никелнинг кремнийдаги диффузия параметрлари кенг температуралар оралиғида биринчи марта аниқланиб, ушбу элементларнинг кристалл панжаранинг тугунлари ва тугунлариаро жойлашиши, асосан тугунлараро диффузияланиши кўрсатилди ва ушбу натижалар жаҳон маълумотнома китобларига киритилди. Кремнийда никель киришмалари асосан электр нофаол ҳолатда бўлиши, никель преципитатларининг ҳосил бўлиш кинетикаси, преципитатлар турли ўлчам ва шаклларга эга бўлиши, ҳажмда никель силицидлари ҳамда бошқариб бўлмайдиган киришмаларнинг мавжудлиги, преципитатларнинг ташқи таъсир остида парчаланиш жараёни биринчи марта тажрибада тасдиқланди. Ҳар тарафлама статик босим остидаги компенсирланган кремнийнинг тензохусусиятлари легирланмаган кремнийга нисбатан юқори бўлиши, тензосезгирлик ва киришмавий сатҳларнинг барик силжиш коэффициентлари аниқланиб, қўшимча тензоэффект базанинг қаршилиги ва потенциал тўсиқнинг камайиши билан боғлиқ физик механизм асосида тушунтирилди. Натижаларни халқ хўжалигидаги технологик жараёнларга қўллаш имкониятлари ишлаб чиқилиб, сочилувчан моддаларни ўлчаш учун тарози дозатори, динамик босим тензоўзгартиргичи ва универсал тензоўзгартиргичларнинг дастлабки саноат нусхалари яратилди, уларни илмий амалиёт ва халқ хўжалигида қўллаш имкониятлари яққол намоён қилинди.


Цезий ионларини кремний тагликнинг сиртига яқин қатламларига имплантация қилинса, диэлектрикнинг ўстирилган пиролитик қатлами металл диэлектрик ярим ўтказгич структураларнинг функционал параметрларини яхшилаши аниқланди ва унинг физик механизми биринчи марта таклиф этилди. Қўрғошин бор силикат шиша ҳажмида номувозанат зарядларнинг заряднинг мавжудлиги шишанинг тақиқланган зонасидаги заряд ташувчиларни жамлаш марказларидаги заряд алмашиш жараёнларига боғлиқлиги, кремний-қўрғошин бор силикат шиша чегараси характеристикаларига юқори электр майдон, босим ва лазер нурининг таъсири режимлари, кремний-шиша чегарасидаги сиртий ҳолатлар зичлигини лазер импульси таъсири билан камайтириш имконияти, чегаравий қатламнинг юқори барқарорлигини кремний ва пассивланувчи қоплам орасининг ўтиш қатламидаги механик кучланишнинг камайиши билан тушунтирувчи физик механизм таклиф этилди.


Ноёб ер элементлари празеодим, скандий, иттрий, прометий, эрбий, тулий, европий, иттербий, гадолиний ва самарийнинг кремнийдаги диффузиявий параметрлари биринчи марта аниқланди, кремнийдаги тез диффузияланувчи  киришмаларни ноёб ер элементлари ёрдамида геттерлаш усули таклиф этилди.


Пахта толалари навларининг электр ўтказувчанлиги температурага экспоненциал боғлиқлиги, йод билан легирланган толаларнинг электр ўтказувчанлиги легирланмаганига қараганда жуда юқори эканлиги, толаларнинг ташқи қобиғи электр ўтказувчанликка сезиларли таъсир қилиши, ультрабинафша нурлар билан ёритилгандан сўнг легирланган толаларнинг ночизиғий люксампер характеристикасида фотоўтказувчанликнинг узоқ муддатли релаксацияси мавжудлиги, фотоўтказувчанликнинг камайиши бимолекуляр қонун бўйича амалга ошиш механизмлари таклиф этилди. Легирланган толалар асосида ультрабинафша фотоқа-булқилгичлар яратиш имкониятлари, толаларга йод диффузия қилинганда киришмавий марказларнинг қайта зарядланиши билан тушунтирилувувчи фотоўтказувчанликнинг инфрақизил сўниши биринчи марта кузатилди.


Илмий мактабда ўтказилган тадқиқотлар асосида 5 та патент ва 18 та муаллифлик гувоҳномалари олинган, физика факультети базасида 6 та халқаро ва 4 та республика илмий-амалий конференциялари ўтказилган.


Илмий мактаб вакиллари томонидан ўтган даврда 14 та докторлик ва 100 га яқин номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Илмий тадқиқотлар натижалари асосида қатор нуфузли халқаро ва республика илмий журналларида 400 дан ортиқ илмий мақолалар, халқаро ва республика илмий конференциялари тўпламларида 1000 дан ортиқ маърузалар тезислари, олий таълим талабалари учун 100 дан ортиқ ўқув қўлланмалар, шунингдек 5 та монография нашр қилинган.


Эришилган натижаларнинг илмий амалий аҳамияти рес-публика миқёсида юқори даражада тан олиниб, М.К. Баҳодирхонов, С. Зайнобидинов, А.Т. Мамадалимов ва б. 1992 йил Беру-ний номидаги Давлат мукофоти лауреати, И.Н. Каримов, А.А. Насиров, Г. Халиковлар республика ёш олимлари конкурси,   О.О. Маматкаримов, И.И. Турсунов, Р. Хамидов Ўзбекистон ёшлари мукофоти совриндорлари, аспирантлар Х. Каримбердиев,  Н. Турғуновлар Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиатлари бўлдилар. 

Шу ватанга бордур маним керагим

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Ватан бу – тилдаги ҳайқириқ эмас,


Дилдаги ойдиндир садоқат кўчган.


Ватан – дабдабали чақириқ эмас,


Қалбдаги иймондир зиёлар кўчган.


 


Ватан! Шу мўьжазгина сўз таркибида олам-олам маьно бор. Ватан, бу аввало, ота-она, туғилган ер, дўст-биродар деганидир. Шу қутлуғ тушунчалар бирлашиб Ватан туйғусини ҳосил қилади. Аскар Ватанни ҳимоя қилар экан, биринчи навбатда, ўз ота-онаси, киндик қони тўкилган тупроғи, дилбар ёр-у қадрдонларини кўз олдига келтиради. Ватан туйғуси, Ватан муҳаббати. Булар қандай сеҳрли қудрат-ки, ҳали вояга етмаган, дунё кўрмаган, ўйин-у шўхликлардан ўзга дарди йўқ бир ўсмирнинг юрагига жо бўлиб, бутун умр унинг хатти-ҳаракатини, юриш-туришини бошқариб туради. Бу туйғу инсон фарзандида туғма бўлармикан? Ёки гўдак тамшана-тамшана онасини эмаётганда она сути билан бирга бу туйғу унинг ҳам томирларига югурармикан? Умуман, Ватан бешикдаги қулоғингга кирган мунгли ва айни чоғда нурли алла, мактаб, илк висол онларига гувоҳ бўлган сўлим боғлар, хиёбонлар. Албатта буларнинг ҳаммаси ва яна алланимарсалар  бирлашиб  Ватан деган туйғунинг сўнмас тимсолини яратса керак. Ва яна боланинг мурғак қалбидаги илк бор пайдо бўлган Ватан тимсоли ҳар қанча ёрқин бўлмасин ҳали ўзининг шакл-шамойилини топиб улгурмаган бўлади. Ватан туйғуси бутун вужудимизни қамраб олади, ҳар бир хужайрамизда томир ёзади. Ватанга мухаббат бозорда сотиладиган мато эмас, балки инсон қалбининг тўрида гард юқтирмай покиза сақланадиган энг нафис, энг инжа бир туйғудир. Ватанни севиш ва айниқса уни амалда намоён қилиш унчалик осон иш эмас. Бу одамдан жуда катта жасоратни, бардош ва чидамни талаб қилади. Қизиғи шундаки, Ватан ўз фарзандларидан ҳар ойда, ҳар ҳафтада, соат, сонияда жон фидо қилишни талаб этмайди. Ватан йўлида содир бўладиган бундай фидолик энг юксак, олий фидокорлик бўлиб, у фавқулодда ҳолатларда рўй беради. одам ота-онасини танлай олмаганидек, Ватанни ҳам танлай олмайди. Оллоҳ одамга Ватанни музликлардан ҳам, саҳролардан ҳам, чангалзорлардан ҳам ато этиши мумкин. Лекин, сиз билан бизга Ўзбекистон деб аталган юртни Ватан қилиб берган экан, бунинг учун ўзимизни бахтли деб билмоғимиз лозим. Инсон ҳамиша бирор нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билишга ҳаракат қилади. Ватанни англаш-инсоннинг ҳаёт тарзига боғлиқ ҳолда бир умр давом этадиган узлуксиз жараёндир. Биз ҳар гал ўлкамиз баҳори, ёзи, кузи ва қишига рўбару келганда унинг тоғ-у тошлари, дарё-ю ўрмонлари, бепоён далалари, тарихий обидалари, обод шаҳарлари-ю қишлоқларини кўрганда кўнглимизга ғурур ва ифтихор ҳислари жўш уради. Шунинг учун инсон ўз атрофидаги борлиққа теран назар ташлаб, уларнинг хусусиятларини чин қалбдан ҳис қилмаса, улар ҳақидаги тасаввури ҳам тўлиқ бўлмайди. Энг гўзал, дилбар қўшиқлар ҳам Ватан ҳақидаги қўшиқлардир. Бундай жозибадор қўшиқлар эл-элатларни бирлаштиради, уларни тинч-тотув, осойишта яшашга, Ватанни ҳар жиҳатдан юксалтиришга, кўз қорачиғидай асраб-авайлашга интилади ва кўксини қалқон қилиб ҳимоя қилишга даъват этади.


Ватан моҳиятини тўла идрок этиш учун ундан айрилиш шарт эмас, балки инсоннинг қалби, виждони уйғоқ бўлса, у доимо ҳақиқатнинг моҳиятини илишга интилиб яшаса кифоя. Чунки фақат англанган, маъноси тушунилган нарса ёки воқеа-ҳодисагина қадр-қиммат касб этади.


Ватанни қадрини ҳам унинг бағрида ўйнаб-кулиб, шод-у хуррам юрган кезларимизда англамаслигимиз мумкин. Биз “Ватан ягонадур, Ватан биттадур” деган таъсирчан қўшиқни жуда кўп эшитганмиз:


 


Дерлар ширин сўзнинг гадолари кўп,


Ёниб турган кўзнинг адолари кўп,


Юртлар бор ҳаттоки маъбудлари кўп,


Ватан ягонадур, Ватан биттадур!


 


Чиндан ҳам Ватан туйғуси саждагоҳдай муқаддас, пок ва улуғдир. Чунки у ота-боболаримиз ҳоки ётган, бизнинг ҳам ҳокимиз қўшиладиган заминдир. Бизда шу заминга садоқат, қалбимизда шу муборак заминнинг ҳар бир қаричига меҳр-у муҳаббат юксак даражада бўлмоғи лозим.


Замонлар ўтаверади, даврлар ўзгараверади, аммо Ватан абадийдир. Ватанни севиш, суйиб ардоқлаш, бор вужудинг билан жўшиб кўйлаш олий бахтдир.


Тупроғида олтин гуллаётган, қишларида баҳор шивирлаётган, тоғ деса тоғи бор, боғ деса боғи бор, ҳар тонгда булбуллар мадҳи янграйдиган, чоллари йигитдай бардам, йигитлари чақмоқдай ёнаётган бахтли кўзларда, бамисоли чўғ бўлиб порлаётган халқ яшаётган бу Ватан-Ўзбекистондир.


 


Мен нечун севаман Ўзбекистонни,


Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё?


Нечун Ватан дея ер-у осмонни,


Муқаддас атайман, атайман танҳо?


 


Биз Ватанимизни озод ва мустақил, гўзал ва бетакрор, қадимий деб таъриф этдик. Бу таърифларнинг ҳар бири юртим ҳақидаги кўпчилик томонидан эътироф этилган ҳақиқатни акс эттиради. Лекин бу ҳақиқатларнинг ҳар бирини инсон мустақил равишда, юракдан ҳис қилиш, чин дилдан англаши керак. Шундагина биз она диёримизнинг қанчалик озод, қанчалик мустақил, қанчалик гўзал ва бетакрор эканини ҳис этамиз. Бу ҳис-туйғу бизни Ватанимизни бутун вужудимиз билан севишга ундайди, бизга мадад беради. Тарихга бир назар ташлайлик. Тўмарис, Широқ, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби аждодларимизга куч-қудрат берган туйғу ҳам юрт муҳаббати, юртга садоқат эди.


Ватан ҳар бир фуқаро учун муқаддас ва бетакрор. Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек: “Ватан — саждагоҳ каби муқаддасдир”. Ватанни энг олий неъмат сингари бошимиз узра баланд кўтариб, ҳар он ва ҳар сонияда унинг тупроғини кўзимизга суртиб, унга таъзим бажо айлаганимиз-фарзандлик бурчимиздир. Муқаддас ҳадиси шарифларда: “Ватанни севмоқ — иймондандур” дейилган. Яъни, иймони бут, виждони пок ҳар бир инсон ватанни севади, уни ғанимлар кўзидан асрайди, унинг яшнаши ва яшаши, ҳурмати учун курашади. Ҳар бир баркамол инсон Ватан камолоти ва истиқболи, эл — юртининг озодлиги ва мустақиллиги учун ҳамма нарсани, ҳатто ширин жонини ҳам аямайди. Мустақиллик туфайли биз ўзимизнинг ҳақиқий ватанимизни топдик. Бу мустақилликнинг бизга берган энг олий неъматидир. Ватани мустақил халқнинг ўзи ҳам мустақил бўлади. Юрти озод ва эркин одамнинг эрки ўз қўлида бўлади.


Истиқлол биз учун тараққиётнинг янги, бутунлай кенг уфқларини очди. Келажагимизни ўз қўлимиз билан яратадиган бўлдик. Ҳаётимиз ва яшаётган хонадонимизни миллий манфаат ва  қадриятларимизга эга бўлдик. Истиқболдаги Ўзбекистон Ватан озодлиги насиб этмаган боболаримизга улуғ ҳайкал бўлажак. Ўзбекистоннинг шуҳратига шуҳрат қўшувчи фарзандларга муқаддас бешик бўлажак. Биз муқаддас заминда яшаяпмиз. Бу азиз тупроқда не-не улуғ аждодларимизнинг, пир-у авлиёларимизнинг ҳоки бор. Уларнинг руҳи бошимизда чарх уриб кезмоқда. Уларнинг армонларини рўёбга чиқаришга, келгуси авлодга ўзимиздан ибратли ва хайрли ишларни мерос қолдиришга қарор қилганмиз.


  


Баҳром Умаров,


ЎзМУ кимё факультети


Маънавият ва маърифат ишлари


бўйича декан муовини.


Юлдуз Тўхтаева,


ЎзМУ кимё факультети


IV босқич талабаси

Интеграция науки и образования на кафедре химии полимеров Национального университета Узбекистана

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

М.Г.Мухамедиев

 

Национальный университет Узбекистана им. Мирзо Улугбека,

E-mail: mmuxamediev@mail.ru

 

         В работе на примере кафедры химии полимеров Национального университета Узбекистана рассмотрены основные возможности и достижения инновационного корпоративного сотрудничества между промышленными предприятиями и вузами.

 

         Интеграция науки и образования является одной из основных составляющих при подготовке современных квалифицированных кадров. Одним из элементов данного процесса является инновационное корпоративное сотрудничество между промышленными предприятиями и вузами. При этом посредниками в данном сотрудничестве могут быть академические и отраслевые научно-исследовательские институты.

Известно, что корпоративное сотрудничество вузов и предприятий преследует ряд целей, основными из которых являются: организация эффективного использования имеющегося в этих системах научного, практического, методического, информационно-коммуникационного и материально-технического ресурсов; подготовка специалистов для высшего образования, подчинение научно-исследовательского потенциала вузов реальным потребностям практики и использование информационно-коммуникационных, материально-технических ресурсов предприятий для улучшения качества и эффективности образования и науки.    

В связи с этим на кафедре химии полимеров НУУз была создана инновационная группа состоящая из профессорско — преподавательского состава кафедры, старших научных сотрудников-исследователей, научных сотрудников-стажёров исследователей, магистрантов, студентов бакалавриата и представителей производства. Созданы базы данных о современных предприятиях имеющих проблемы соответствующие специализации кафедры, единая база данных научно- технологических проблем этих предприятий, создан банк тем докторских, кандидатских, магистерских диссертаций и квалификационных выпускных работ. Для нахождения партнёров в рамках инновационного корпоративного сотрудничества сотрудники кафедры ежегодно участвовали в республиканских ярмарках инновационных идей, технологий и проектов. На третьей и четвёртой ярмарках было установлено сотрудничество с Алмалыкским горно-металлургическим комбинатом (АГМК) по проблеме создания новых технологий извлечения редких металлов с использованием сорбентов на основе местного сырья. В результате были заключены обоюдно выгодные договора в 2010 году на 40 миллионов сум по теме:

1. «Разработка технологии извлечения редких металлов из технологических растворов АГМК ионообменными материалами»;

и в 2011 году 3 хозяйственных договора на 130 млн сум по темам:

1. «Разработка опытно-промышленной технологии извлечения редких металлов из технологических растворов АГМК ионообменными материалами»;

2. «Разработка технологии извлечения индия из технологических растворов АГМК ионообменными материалами»;

3. «Разработка технологии извлечения драгоценных металлов из отработанных растворов аффинажного цеха АГМК».

Заключение этих договоров позволило проводить выгодные комбинату научные исследования, позволяющие заменять импортируемые сорбенты на отечественные, а кафедре обзавестись реактивами и некоторым оборудованием. По темам договоров были подготовлены 2 магистерские диссертации, несколько квалификационных выпускных работ. Они послужили основой для исследований по одной докторской и двум кандидатским диссертациям. В таблице приведён пример использования тематики хозяйственных договоров для тем диссертаций сотрудников. Сотрудникам кафедры разрешено проводить свои исследования в центральной заводской лаборатории АГМК на самом современном оборудовании при этом, используя, очень дорогие и редкие реактивы, пользоваться информационно – коммуникационными ресурсами, что естественно повышает их квалификацию. 

После выполнения соответствующего этапа договорной научно-исследовательской работы члены инновационной группы и ведущие специалисты завода проводят заседания научно-технического совета, где обсуждаются итоги проведённых исследований и даются конкретные рекомендации по проведению этих исследований. Эти семинары позволяют раскрыть новые проблемы, которые может решить инновационная группа, улучшить качество и эффективность проводимых научно-исследовательских работ.

Научные исследования на кафедре проводятся не только по хозяйственным договорам, но и  обшей тематике кафедры: «Создание функ-циональных полимеров нового поколения»; по научным грантам, выде-ляемым правительством Республики Узбекистан. На кафедре проводятся научные исследования по 4 таким грантам, из них два фундаментальные:

  1. ОТ-Ф.3-151 «Полимеры как носители биологически активных веществ»
  2. ОТ-3.Ф.145. «Синтез, физико-химические свойства и механизм биологического действия новых супрамолекулярных комплексов на основе природных соединений»;

два прикладные:

  1. К.12-001 «Создание и рекомендация в ветеринарную практику высокоэффективных полимерных препаратов для профилактики и лечения гинекологических заболеваний крупнорогатого скота»;
  2. К.12-016 «Комбинированные бактерицидные перевязочные материалы для лечения гнойно — некротических заболеваний мягких тканей»

Общее финансирование за 2011 год по этим грантам составляет около 40 миллионов сумов.  Участниками научно-исследовательских групп по этим грантам являются почти весь профессорско — преподовательский состав  и сотрудники кафедры. Активное участие в выполнении научно-исследовательских работ по этим грантам принимают докторанты, аспиранты и магистранты кафедры, студенты бакалавриата химического факультета НУУз. В течении трёх последних лет по тематике этих грантов защищена 1 докторская, 1 кандидатская и 12 магистерских диссертаций, выполнено около 25 квалификационных выпускных работ. Подготовлены или готовятся к защите 2 докторских и 4 кандидатских диссертаций. По результатам проведённых научных исследований за последние три года опубликовано более 100 научных трудов в отечественных и зарубежных журналах, в виде докладов на международных и республиканских конференциях. Получен 1 патент Российской федерации и заявлено 2 патента Республики Узбекистан.

Данная интеграция внесла определённые коррективы и в учебный процесс кафедры, в частности были изменены рабочие программы некоторых специальных курсов по выбору: «Химически активные полимеры», «Полимеры с комплексом особых свойств», «Химические превращения полимеров», «Методы исследования полимеров». Подготовлены учебные программы для двух новых спецкурсов «Научные основы и перспективы производства полимеров в Узбекистане» для студентов бакалавриата и «Современное состояние и перспективы химии высокомолекулярных соединений» для студентов магистратуры. В них были введены новые разделы, учитывающие элементы научно-исследовательской работы, выполняемые сотрудниками кафедры и студентами факультета. Они согласованы с представителями заинтересованных промышленных предприятий, научно-исследовательских институтов АН РУз.

На кафедре также проводятся учебно-методические исследования в рамках программы TEMPUS, финансирование которых осуществляет Европейский Союз. Это проект 158918-TEMPUS-1-2009-1-AT-TEMPUS-JPCR “Teaching Competency and Infrastructure for e-learning and Retraining”. Задачей данного проекта является подготовка соответствующих электронных материалов для дистанционного обучения студентов. В рамках этого проекта преподаватели кафедры осуществляли повышение своей квалификации в ведущих вузах Европы – Венском университете (Австрия) и Мюнхенском техническом университете (Германия), где ознакомились с системой высшего образования этих стран, с научно-исследовательскими работами, соответствующими специализации кафедры.

Меҳрибон устоз ва таниқли олима

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

 2012 йил 12 октябрда органик кимё фанининг   ривожланишига  катта ҳисса қўшган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, кимё фанлари доктори, профессор Амина Рахимовна Абдурасулеванинг туғилганига 100 йил тўлди. Амина Рахимовна Абдурасулева кимё факультети органик кимё кафедрасида ишлаш даврида феноллар ва уларнинг функционал ҳосилаларини спиртлар билан ортофосфат кислота, алюминий хлорид иштирокида, галогеналканлар билан кам миқдордаги металлар ва унинг тузлари ёрдамида алкиллаш реакцияларини ўрганиш соҳасида илмий изланишлар олиб борган, Ўзбекистонда ва МДҲ давлатларида ҳамда чет элларда тан олинган илмий йўналиш яратган катта олима ҳисобланади. Амина Рахимовна Абдурасулеванинг илмий, педагогик ва жамоат ишларидаги фаолияти Ўзбекистон Миллий Университети билан чамбарчас боғлиқдир.  У 57 йил давомида шу университетда ассистентликдан то кафедра мудири лавозимигача бўлган фахрли йўлни босиб ўтди.

Амина Рахимовна Абдурасулева 1912 йил 12 октябрда Урганч шаҳрида ишчи оиласида таваллуд топади. У эндигина 5 ёшга тўлганда, 1917 йилда Россияда Октябрь революцияси содир бўлади ва унинг акс садоси Хоразм ўлкасигача етиб келади.  1919 йилда А. Р. Абдурасулеванинг дадалари Рахим ака Абдурасулев оқ гвардиячиларга қарши курашда ҳалок бўлади ва оила оғир аҳволда қолади.  Кўп вақт ўтмай 1920 йилда эса Амина опанинг оналари Хадичахон ая ҳам 26 ёшда тиф касали билан оғриб вафот қилади. Ота – онадан ажралган уч етим: саккиз ёшли Амина, олти ёшли Рахмон ва тўрт ёшли Анвар қолади. Тақдирни қарангки, Анвар ҳам тез орда томдан йиқилиб ҳалок бўлади. Ҳам отадан, ҳам онадан айрилган опа – ука турли кишиларнинг уйларида яшашди. Улар етимликнинг аччиқ – чучугини кўрдилар. Аммо тез орада ота – онаси йўқ болалар учун мактаб интернатининг очилиши уларнинг жонига оро киради. Амина опа ва Рахмонга ўхшаш болалар шу ерда илм ва тарбия оладилар.

Амина опа ёшлигидан бошлаб билим хазинаси бўлган китобга меҳр қўяди ва бўш қолди дегунча китоб ўқийди. Ҳар бир фанни чуқур ўрганишга ҳаракат қилади. Амина опа еттинчи синфни битиргандан сўнг Хивадаги хотин – қизлар педтехникумига ўқишга киради ва уни битириб ишлай бошлайди. Ўқишга чанқоқ бўлган Амина опа тез орада Самарқанд Давлат Университетининг кечки ишчилар факультетига ўқишга киради ва шу ерда юқори курс талабаси Убай ака Орипов билан танишади. Уларнинг ўртасида дўстлик иплари пайдо бўлади. Бу дўстлик уларни бир умр бир – бирига умр йўлдош, сирдош, фан йўлида маслакдош қилиб қўяди. Улар 1934 йилда Тошкентга кўчиб келишади ва шу йили Амина опа Ўрта Осиё давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ нинг) кимё факультетига ўқишга киради. Кимё фани бутун борлиғи билан уни чулғаб олади. У ҳар бир фанни чуқур ўзлаштиришга ҳаракат қилади ва тавсия этилган китобларнинг барчасини тинимсиз ўқийди. Кимё фанига бўлган иштиёқ шунингдек келгусида илмий иш қила олиш қобилияти борлигини пайқаган органик кимё кафедрасининг мудири, профессор Исаак Платонович Цукерваник ўқиш тугаши арафасида Амина опани ўз ҳузурига чақириб, унга кафедрада қолиб ишлашни  ва аспирантурага кириб ўқишни давом эттиришни тавсия этади.

1937 йилда Амина Рахимовнанинг тўнғич фарзанди Пўлатжон, 1940 йилда иккинчи фарзанди Темур, 1948 йилда эса учинчи фарзанди Дилором дунёга келади. Икки ўғил физика, қизлари эса кимё фани мутахассислари бўлиб етишади.

1938 йилдан бошлаб Амина Рахимовна ўқитувчилик қила бошлайди.

1941 йил 27 августда у кишининг турмуш ўртоғи Убай ака Орипов (кейинчалик машҳур физик олим, академик, ЎзР ФА президенти) ҳарбий хизматга сафарбар этилади.

Уруш даврида жуда оғир шароит бўлишига қарамасдан Амина опа иккита фарзандни тарбиялаш билан бирга илмий тадқиқот ишларини олиб бориб, 1943 йилда профессор  Цукерваник И.П. раҳбарлигида “Циклогексилфенол” деган мавзуда номзодлик диссертациясини мувоффақиятли ҳимоя қилади ва ўзбек аёллари ичида биринчи бўлиб кимё фанлари номзоди илмий даражасини олади. Уруш даврида жуда қийин бир шароитда иккита фарзандини тарбиялаш ва шунинг билан бирга илмий тадқиқот олиб бориш ва уни ҳимоя қилишга етказиш қанчалик оғир ва машаққатли иш эканини ҳамма ҳам ҳис қила олмаса керак. 

  1943-1948 йиллар давомида  Амина опа органик кимё кафедрасида ассистент, 1948-1966 йилларда эса доцент бўлиб ишлайди.

 Ўқитувчилик билан бирга илмий тадқиқот ишларини давом  эттиради ва изланади. Тинимсиз қилинган меҳнат зое кетмайди. Амина опа ўзининг кўп йиллик қилган изланишларини 1965 йилда умумлаштириб “ Феноллар ва уларнинг эфирларини циклоалкиллаш” деган мавзу бўйича кимё фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ёқлайди. Орадан бир йил ўтгач профессор унвонини олади. Академик И.П. Цукерваник вафотидан сўнг эса, у 1969 йилдан бошлаб, органик кимё кафедрасининг мудири этиб тайинланади.

 А.Р. Абдурасулева ажойиб педагог ва моҳир тарбиячи эди. У ўзининг маърузаларида органик кимёнинг охирги ютуқлари тўғрисидаги янгиликларни талабаларга етказар эди. У кишининг маъноли ва қизиқарли маърузалари кенг аудиторияни ўзига тортар ва жалб қилар эди.

  Амина опа Абдурасулева феноллар ва уларнинг эфирларини циклик спиртлар билан алюминий хлорид ва  ортофосфат  кислота иштирокида алкиллаш реакциясини биринчилардан бўлиб амалга оширди, бу реакцияларни олиб боришнинг аввалги усулларга нисбатан қулай эканлигини исботлаб берди ва ракция механизмини таклиф этди.

  1960-1990 йиллар давомида эса феноллар ва уларнинг ҳосилларини кам миқдордаги металлар ва уларнинг тузлари  ёрдамида галоидбирикмалар билан алкиллаш реакцияларини ўрганиб, алкилфеноллар ва уларнинг функционал ҳосилиларини олишнинг препаратив  ва арзон усулларини ишлаб чиқди.

 Амина опа бошчилигида олиб борилган ишларнинг натижалари саноатда ва органик кимёдан лаборатория машғулотларида қўлланилади.

 Масалан, орто- циклогексилфенолни синтез қилиш усули Украинанинг Черкасси шаҳридаги  кимёвий реактивлар заводида 1968 йилдан бери қўлланиб келинади. 30 га яқин алкилароматик бирикмаларини олиш методикалари органик кимёдан лаборатория ишларида қўлланиб келинмоқда.

 Амина опа раҳбарлигида 10 дан ортиқ фан номзодлари ва битта фан доктори тайёрланган, жуда кўплаб малакали кимёгарлар ҳаётга йўлланма олганлар. Амина опа ўз илмий ишларини 150 га яқин мақола ва 15 та муаллифлик гувоҳномаларида эълон қилган.

Кейинги йилларда  А.Р. Абдурасулованинг шогирдлари томонидан феноллар ва уларнинг эфирларини каталитик миқдордаги металл хлоридлари иштирокида циклоалкил, бензил ва ацил хлоридлар билан циклоалкиллаш, бензиллаш, ациллаш ҳамда амидоалкиллаш  реакциялар ўрганилди ва бу реакцияларнинг бориш қонуниятлари аниқланди. Оралиқ махсулот сифатида ҳосил бўладиган эфирларнинг изомерланиш шароитлари ва механизмлари кўрсатилди. Янги органик бирикмаларни шу жумладан краун эфирлар, калексаренларни олишнинг қулай методикалари ишлаб чиқилди. “Фенцетат”, “Бензой кислота эфирлари”, “Бензилбензоат”, “2-( 3-нитрофенил) имидазолин”, “ Диамидин” каби амалий аҳамиятга эга бўлган бирикмаларнинг олиш усуллари ихтиро қилинди ва бу илмий ихтиролар учун патентлар олинди. Бажарилаётган бу ишлар фундаментал, амалий, иннновацион ҳамда ёшлар илмий грантлари асосида амалга оширилмоқда.

 А.Р.Абдурасулева шогирдлари томонидан олий ўқув юртларига кирувчилар, мактаб ўқувчилари, академик лиций ва касб-хунар коллежлари ўқувчилари, бакалавриат ҳамда магистратура талабалари, малака ошириш курслари  тингловчилари учун методик ва ўқув қўлланмалар тайёрланди.

 “Кимё. Органик кимё”, “Органик кимё усуллари”, “ Органик кимёдан тестлар”, “Молекулада атомларнинг ўзаро таъсири”, “Органик реакцияларнинг механизмлари” каби ўқув қўлланмалар шулар жумласидандир.

А.Р. Абдурасулева ажойиб устоз ва етук олим бўлиши билан бир қаторда жамоат арбоби ҳамдир У 1950-1971 йилларда  Тошкент вилояти ва тумани Советлари депутати бўлиб ишлаб, халқнинг оғирини енгил қилишда фаол иштирок этди. Университетнинг жамоат ишларида қатнашди.

А.Р. Абдурасулева  кимё факултети ва университет илмий кенгашларининг ҳамда кимё факултетида фаолият кўрсатиб келган Бирлашган Илмий Кенгашнинг аъзоси бўлиб хизмат қилди.

 Амина опа ёш авлодни тарбиялаш ҳамда, кимё фанини ривожлантириш соҳасида қилган катта хизматлари давлатимиз ва халқимиз томонидан муносиб тақдирланди.  А. Р. Абдурасулева  икки марта “ Ҳурмат белгиси” ордени, 

“1941-1945 Улуғ Ватан уруш йиллардаги шавкатли меҳнати учун” медали ва уч марта   Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг Фахрий ёрлиқлари билан мукофотланди.

 1975 йилда професссор А. Р. Абдурасулевага  “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан  арбоби” фахрий унвони берилган.

 Буларнинг ҳаммаси Амина Рахимовна Абдурасулеванинг фан равнақи, халқимизнинг фаровонлиги, олий таълимни ривожлантириш соҳасидаги юксак хизматларига берилган боҳодир. Амина опа  Абдурасулева ҳамиша халқимиз ёдида у билан ишланган касбдошлари ва ўқувчилари хотирасида абадий қолади ва профессор Амина Рахимовна Абдурасулеванинг  бошлаган ишлари давом этади.

Профессор  А. Р. Абдурасулева   1996 йил  вафот этган.

 

Органик кимё кафедрасининг мудири                   доц. Ҳ.С. Тожимуҳамедов

Qonga singgan tuyg'ular

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Raxmatullayev Ilxom Komiljonovich

Biologiya-tuproqshunoslik fakulteti, Biofizika yo`nalishi  2 kurs magistranti.

E-mail: ilhom_r@yahoo.com,

 

 

Yoshi bir joyga yetib qolgan, ammo ko`p vaqtini yoshlar davrasida o`tkazuvchi qariyalar boshqa tengdoshlariga qaraganda juda ham yosh ko`rinishadi.

Zamonaviy fan yutuqlari shuni ko`rsatmoqdaki insonlarda har bir hulq-atvorga, harakatlarga javob beruvchi genlar “uyg`oq” va “uхloq” holatda mavjud bo`ladi. Turli xil ta`sirlar natijasida genlar ishlovchi “uyg`oq” yoki nofaol(vaqtincha ishlamaydigan) “uхloq” holatda bo`ladi. Bizda barcha imkoniyatlarni yuzaga chiqaruvchi genlar bor, faqat ularni “uyg`otish” kerak хolos. Qandaydir хulq-atvorni yuzaga chiqarishga harakat qilish, o`sha muhit ta`sirida doimiy bo`lish, albatta istalgan imkoniyatlarni yuzaga chiqaruvchi genlarni faollashtiradi, bunga erishish mumkin. Ishonch mudrab yotgan genlarni uyg`otuvchi eng samarali vositadir. Agar biz ishonsak nimaga ilojimiz yetsa, o`shani qila olamiz. Hozirgi yuksak sivilizatsiya davrida barcha, hatto eng buyuk kishilar ham muayyan darajada boshlang`ish ichki turtki olishlari kerak. Hech kimga dunyoga kelganidan boshlab muvaffaqiyat ham, yarqirab turgan natijalar ham kafolat qilib berilmaydi. Insonlarda turli xildagi tuyg`ularni shakllanishiga ham aynan genlar javobgar.

Aqlimizni taniy boshlaganimizda oila, mahalladagi milliy va umumbashariy qadriyatlarga hurmat, vatanni ulug`lash, unga sadoqat kabi tuyg`ular qalbimizning tub-tubiga singib ketadi. Mana shunday go`zal muhit bizdagi ezgu tuyg`ularni kurtak yozdirib, yuzaga chiqaruvchi genlar oilasini ishlashiga olib keladi.

Har qanday insonning ruhiy holati uning kelajagini belgilab beradi. Yurtning ertangi kuni, kelgusidagi hayotini yorqin qirralarda tasavvur qila oladiga, ko`rish qobiliyati faqat ko`z to`ridan yorug`likning o`tishigina emasligini idrok eta oladiganlarga bog`liq. Dunyoda shunday yuksak insoniylik tuyg`ulari borki, ayrimlar ruhiyatimizni o`rab turgan bu  go`zal tuyg`ularni faqat eng kichiklarini “his etgan” holda dunyodan o`tib ketaveradilar.

Vatan-musaffo havosidan nafas olib tiriklik belgilarini o`zimizda nomoyon etamiz. Shu yerda bormiz, mavjudmiz. Biz o`z zaminimizda birinchi bor ko`zimizni ochamiz, bu biz uchun nihoyatta go`zal, qadrlidir.

Men O`zbekiston deb atalmish  muqaddas zamin tuprog`ida yetilgan noz-ne`matlardan tatib ulg`aydim, voyaga yetdim. Undagi barcha ezguliklar, samimiyatga yo`g`rilib, qon-qonimgacha singib ketgan. Demak, men shu yurtning bir zuvolasi, albatta, istiqbolli odimlarining namoyondalaridan biri bo`lishga intilaman.

Квант радиофизикаси илмий мактаби

Блог им. uzmu12
Радиофизика соҳасидаги дастлабки илмий-тадқиқот ишлари университетда доцент И.А.Гофман, доцент Х.Х.Хожимуҳамедовлар рахбарлигида XX асрнинг 60-йилларида бошланган бўлиб, радиодиапазон соҳадаги электромагнит тўлқинларнинг ионосфера ва турли муҳитларда тарқалиши, турли лазерлар ҳамда уларнинг параметрларини тадқиқ этишга  қаратилди. Лекин шу соҳанинг янги бир йўналиши – квант радиофизикасини  проф. Агзам Турапович Мирзаев (1943-2002) ривожлантириб, уни 70-йилларда илмий мактаб даражасига кўтарди.

Самода битилган ўзбек номлари

Блог им. uzmu12
Самода бирор янги жисмни кашф этишнинг ўзига яраша қатор қизиқарли томонлари мавжуд. Авваламбор кузатув олиб бориш жараёнининг ўзи қизиқарли бўлса, сўнгра янги башорат қилинаётган жисмнинг орбитасини топиш, қолаверса маълум даражада ушбу янги жисмга исм беришдир. Бизнинг Қуёш системамизда жами саккизта сайёра бўлиб, Марс ва Юпитер оралиғида эса астероидлар – ўлчами нисбатан жуда кичик сайёралар халқаси мавжуд. Уларнинг баъзилари маълум сабабларга кўра халқадан ташқарига чиқиб, биринчи навбатда Қуёш ёки Юпитернинг гравитацион таъсири туфайли Қуёш системасида худди сайёра каби аниқ орбита бўйлаб ҳаракат қилишни бошлайдилар. Ер шарининг турли жойларида, обсерваторияларда узлуксиз кузатувлар ёрдамида ҳар йили қатор кичик сайёралар кашф қилиб келинмоқда. Масалан, 2008 йилга келиб, Қуёш тизимида топилган кичик сайёралар сони 170 000 тага етиб келган. Улардан ўлчами энг катталари орасида машҳурлари Церера (Д = 900км) ва Паллада  (Д = 500км) ҳисобланади.

Легирланган кремний физикаси илмий мактаби

Блог им. uzmu12
ЎзМУ “Легирланган кремний физикаси” илмий йўналишининг пойдеворига дастлабки “ғишт”ни назарий физика кафедраси ва ярим ўтказгичлар муаммолари лабораторияси мудири, ф.-м. ф.д., проф. Г.М. Авакянц 1960 йилда қўйди. 1966 йил унинг иқтидорли шогирди доц. А.Т. Тешабоев яримўтказгичлар муам-молари лабораториясининг раҳбари этиб тайинланди ва у 1966-1981 йилларда бу илмий йўналишга кўплаб иқтидорли маҳаллий ёшларни жалб этди.