avatar
Куч
490.77
Рейтинг
+192.10

Хабиба Исаева

Мақолалар

Ўзбекистонда жамият бошқарувини модернизациялашнинг устувор йўналишлари(Давоми)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Бугунги кунда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг нуфузи ошиб бораёт-ганлигини алоҳида таъкидлаш ўринли. Бу борада Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, “бундaй тaшкилотлaрнинг обрўси ошиб, мустaҳ-кaмлaниб боргaни сaри фуқaролик жaмияти институтлaрининг дaвлaт вa ҳокимият тузилмaлaри фaолияти устидaн тaъсирчaн жaмоaтчилик нaзорaтини aмaлгa оширишдaги роли жaмиятимиздa тоборa ортиб бормоқдa. Бугунги кундa жaмоaтчилик вa фуқaролик нaзорaти институти жaмиятнинг дaвлaт билaн ўзaро сaмaрaли aлоқaсини тaъминлaш, одaмлaрнинг кaйфиятини, мaмлaкaтдa кeчaётгaн ўзгaришлaргa муносaбaтини aниқлaшнинг муҳим воситaлaридaн биригa aйлaнмоқдa”.


Ўзбекистонда жамият бошқарувини модернизациялашнинг устувор йўналишлари

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Ўзбекистонда жамият бошқарувини модернизациялашнинг устувор йўналишлари


Орипов Э.Ш.



 


Ўзбекистоннинг босиб ўтилган мустақил тараққиёт йўлига назар ташлаганда, ўтган давр мобайнида эришилган ютуқ ва марраларни Ўзбекистон раҳбарияти томонидан чуқур ва пухта ўйланган сиёсат натижаси эканини кўриш мумкин. Ўз умрини ўтаб бўлган мустабид, буйруқбозлик ва режали-тақсимот тизимидан воз кечиб, “ўзбек модели”, деб ном олган мамлакатимиз тараққиёт моделининг асосини ташкил этадиган тамойил ва нормаларнинг жорий этилиши нақадар тўғри эканлиги бугун дунё жамоатчилиги ва нуфузли экспертлар томонидан эътироф этилмоқда. Бу тамойиллар, биринчи навбатда, ҳаётимизни мафкурадан тўла холи қилиш, коммунистик қолип ва қарашлардан воз кечиш, қонуннинг ҳамма учун устувор бўлиши, давлатнинг бош ислоҳотчи ролини ўзига олиши, инқилобий эмас, аксинча, тадрижий тараққиёт йўлидан ривожланиш, яъни ислоҳотларни “Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг”, деган тамойил асосида изчил ва босқичма-босқич амалга ошириш, шунингдек, кучли ижтимоий сиёсат юритиш каби қоидаларни ўз ичига олади.


Оммавий ахборот воситаларининг миллий домендаги шаклланиши(Давоми)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Ахборот глобаллашуви ҳозирги замон тараққиётининг энг муҳим бўлагига айланган. Глобаллашув ўз маъно-моҳияти жиҳатидан кенг-лиги, қамрови ва кўпқирралилиги билан алоҳида ажралиб туради. Ахборот глобаллашуви жараёнлари терроризм таҳдидини кучайтираётган-лиги, миллий ўзликка таъсири, дунёни бир хиллаштириш каби салбий томонлари борлиги ҳам ҳаммамизга маълум. Ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани сингари, глобаллашув жараёни ҳам бундан мустасно эмас.


Оммавий ахборот воситаларининг миллий домендаги шаклланиши

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Оммавий ахборот воситаларининг


миллий домендаги шаклланиши


Алимов Б.


     XXI асрда, яъни муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов таъбири билан айтганда ҳозирги ахборот асрида республикадаги газеталар ҳамда ахборот коммуникация тизимларининг фуқаролар онги, дунёқараши ва сиёсий савиясининг шакллани-шига ҳисса қўшаётган асосий таъсирчан восита сифатидаги роли кун сайин ортиб бормоқда.


Оммавий ахборот воситаларининг миллий домендаги шаклланиши

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Оммавий ахборот воситаларининг


миллий домендаги шаклланиши


Алимов Б.


               



         XXI асрда, яъни муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов таъбири билан айтганда ҳозирги ахборот асрида республикадаги газеталар ҳамда ахборот коммуникация тизимларининг фуқаролар онги, дунёқараши ва сиёсий савиясининг шакллани-шига ҳисса қўшаётган асосий таъсирчан восита сифатидаги роли кун сайин ортиб бормоқда.


            Дарҳақиқат, ахборот технологиялари жадал-лик билан ривожланиб бораётган бугунги даврда интернет шу даражада оммалашдики, унга мурожаат қилувчиларнинг сони ҳам эълон қилинадиган мавзуларнинг кўлами ҳам кундан-кунга кенгаймоқда. Мазкур ахборот воситаси ҳаётимизда тобора кенг ўрин эгалламоқда. Ривожланган давлатлар аҳолисининг  7 ёшдан 70 ёшгача бўлган қатлами ҳозирги кунда интернетдан фойдаланади. Янгилик, об ҳаво, даволанишнинг янги турларини билиш учун бемалол интернетга мурожаат қилиш мумкин. Республикамизда ҳам ушбу оммавий ахборот воситасининг ривожлани-шини дунёдаги ўзгаришлар билан хамоҳанг, дейиш мумкин.


Инвестициялар бозорида тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари (Давоми)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

воситачилик бизнес субъектлари инвестицион коммерсантлар, инвестицион маслаҳатчилар ва жамоавий институционал инвесторлар, деб аталадилар.


Жамоавий институционал инвесторлар қаторига инвестицион бизнеснинг инвестиция фондлари, инвестиция компаниялари, холдинг компаниялар, нодавлат пенсия фондлари, инвестиция банклари, суғурта жамиятлари каби субъектларини киритиш мумкин. Инвестицион бизнеснинг барча келтирилган субъектлари акционерлик жамиятлари шаклида амал қилади.


Инвестициялар бозорида тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Қулматов А.А. –Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети, доцент


 


Инвестициялар бозорида тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари


 


Бугунги кунда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатида тадбиркорликни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий, юксак технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишни тезлаштириш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Албатта, бу мақсадларга эришишда тадбиркорларнинг хусусий инвестициялари муҳим ўрин тутмоқда. Инвестиция фондлари ўз фаолиятларида қонун уларга юклайдиган қатор мажбуриятларни бажаришлари зарур. Хусусан, инвестиция фондлари барча пул маблағлари ва қимматли қоғозларни депозитарийларда, одатда, тижорат банкида сақлаш мажбуриятини олиб, шу орқали фонд фаолиятини назорат қилиш имкониятига эга бўлади.



ЕЩЁ РАЗ ОБ ЭКОНОМИКЕ ОБЩЕСТВА

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Сайфуллаева Р. Р., Сайфуллаев Т.Ш., Норова С.Ю.


 


Экономика – это процессы распределения и использования в любом обществе между всеми его членами полученных в результате их труда и деятельности производств, необходимых обществу материальных благ, в том числе, в основном, заимствованных для труда и производства у планеты и её природы, причем безвозмездно, природно-сырьевых ресурсов из её ранее накоплен-ных и ограниченных запасов, то есть, если иными словами, то не только созданных членами общества овеществленных материальных благ, но и взятых у самой земной природы безвозмездно в необходимо-достаточном для труда и производства количестве сырьевых и энергетических ресурсов планеты из её чрезмерно ограниченных запасов. 


Акмеология – фалсафа фанининг янгича йўналиши

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Тўйчиев Б.Т.


 Ҳозирги пайтда фуқаролик жамияти шароитида матбуот ва илмий нашрларда акмеология деган иборага тез-тез кўзимиз тушмоқда. Бу нима? Турли янги русмдаги сўзлар кетидан қувишми ёки илмий асосга эга бўлган, фундаментал тадқиқот предмети даражасидаги бирор-бир янги илм йўналишми, деган фикр пайдо бўлмоқда.


Ҳофиз кўҳакий мажмуаси тарихига бир назар

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Орифжонова Г.



Юртимиз мустақилликка эришгач муқаддас қадамжоларимиз ва ўтмишда ўтган номи дунёга машҳур аждодларимиз ва алломаларимиз тарихини, улар қолдирган бой меросни ўрганиб тадқиқ қилиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Кўҳна обидалар ва тарихий аҳамиятга молик муқаддас қадамжолар қайта тикланиб ўзгача салобат ила қад ростламоқда. Шундай қадимий тарихга эга обидаларимиздан бири Тошкент шаҳрида жойлашган  Ҳофиз Кўҳакий мажмуасидир. Мажмуа тарихига назар ташлар эканмиз, бу обиданинг қурилиши бевосита олимнинг илм йўлида изланишлари ва зиё улашишга бўлган интилишлари самараси ўлароқ барпо бўлганлигига гувоҳ бўламиз.


“Мавлоно Кўҳакий ақлий ва нақлий илмларда зўр олим бўлган… Баҳс ва жадал илмининг қоидаларини аъло даражада етказган”.


Паремиялар – миллий менталитет кўзгуси сифатида

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Комилова Г.Р.



      Умуман инсоният яратган мақолларнинг тематикаси кенг ва ранг-барангдир. Уларда ижтимоий ҳаётнинг энг мураккаб муаммоларидан тортиб, оилавий ҳаётнинг энг кичик урф-одатларигача, олий аҳлоқий нормаларидан тортиб, кишилар характеригача, фалсафий дунёқарашдан тортиб энг кичик жониворларнинг хусусиятигача ўз ифодасини топган. Табиат ва жамият ҳаётининг ҳар бир соҳаси мақол ва маталларда акс этган. Шу боисдан ҳам улар тилшуносликнинг янги соҳаси – лингвокультурологиянинг объекти сифатида олин-ган.


Тафаккур ёғдулари

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Қаландарова Д.А.



 


     Адабиётшунослик узоқ вақт мобайнида бадиий асарни асосан ижтимоийлик нуқтаи назаридан таҳлил этишга мослашган бўлса, энди мавжуд илмий қолипларни тарк этган ҳолда, эстетик талаблар асосида руҳий-ҳиссий ҳодиса тарзида ёндошишга уринмоқда.


Ҳозирги ижтимоий янгиланиш даврида инсон шахсиятида ҳам катта ўзгаришлар, ривожланиш юз бермоқдаки, натижада ўқувчиларнинг маънавий, руҳий оламини билиш мураккаб тус олмоқда. Чунки уларнинг онгида маънавий уйғониш ва ғоявий янгиланиш сезилмоқда. Бу жараён эса, ўқувчиларга бадиий адабиёт намуналарини тақдим этишнинг таъсир кучини ошириш йўлларини излашни тақозо этади. Гарчи бадиий асарлар таҳлили бўйича ўзбек адабиётшунослигида кенг кўламдаги илмий тадқи-қотлар эълон қилинган бўлса-да, ҳозиргача ўқувчига асарни мавзу долзарблигию ижтимоий аҳамияти жиҳатидан текшириб, тақдим этиш ҳоллари камаймаётир. Бадиий асар тадқиқида, биринчи навбатда, бадиий матннинг ўзигина туриши, ҳеч бир ижодкорнинг ёши, қайси партияга мансублигию жинсининг, қанчалар тажрибага эга эканлигининг буткул аҳамиятсизлиги ҳамиша ҳам ёдда турмайди. Энди адабиётшунослик олдидаги вазифалар ўзгарди: асарни матндан келиб чиққан ҳолдагина тадқиқ этиш ва матн табиатига мос тарзда хулосалаш лозим бўлади.


Жилоларга йўғирилган маънолар

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Орифжонова Г.



     Инсоният маданияти ривожланишида ақл-идрок ва руҳий баркамоллик воситаси бўлган китоб буюк мўжизадир.


      Даврлар оша бизга қадар етиб келган бу олий қадрият одамзоднинг  энг қадрдон сирдош дўсти, беминнат йўлдоши  ва уни асрлардан асрларга  олиб ўтаётган шаъмчироқ – зиё маъшали ҳисобланади.


    Инсоният томонидан ихтиро этилган барча фан-техника мўжизалари тезкор ахборот воситалари  манбаи  ҳам – китоб. Ақл ва тафаккур офтоби–китоб, фақат билим манбаи бўлиб қолмай, маданий  ҳаётимизнинг бетакрор санъати муҳитида яшаб келмоқда.      


     Китобат санъати  – (арабча “катаба” – ёзиш, ёзмоқ сўзидан олинган)    қўлёзма шаклида китоблар яратиш ва уларни безаш санъатидир. Ўрта Осиёда қўлёзма китобларни безаш жуда қадимдан маҳаллий маданият негизида шаклланган. Фикримизга далил сифатида “Авесто” қўлёзмаларини, суғд тилида яратилган, ҳозирда варақлари Россия, Англия, Франция музейларида сақланаётган “Вессантарака жатака” асарини, сопол идишлар юзасидаги, чарм ўрамлари, металл буюмларидаги ёзувларни мисол тариқасида келтирсак бўлади.


Судгача бўлган босқичда суд назоратини такомиллаштириш масалалари

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

А.И.Тошпулатов ю.ф.н.,  доц.в.б.


 


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлисида эълон қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида” таъкидлаб ўтганларидек, “”Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир”. Мустақилликка эришганимиздан бери ўтган вақт мобайнида, суд-ҳуқуқ тизимида улкан аҳамиятга молик ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, жиноят ишларини юритиш чоғида суднинг ўрни ва аҳамиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди,   чунки айнан жиноят-процессуал муносабатларни амалга ошириш чоғида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилиши эҳтимоли ошади. Шунинг учун ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш жиноят процессининг энг муҳим принципларидан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини такомиллаштириш юзасидан мулоҳазалар

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Республикамизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида жиноят қонуни ҳам такомиллаштирилиб борилмоқда. Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши, ўлим жазосининг жазо тизимидан чиқарилиши шубҳасиз жиноят қонунининг инсонпарварлик ғоялари асосида ислоҳ қилиб борилаётганлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодекси амалга киритилганлигига 15 йил тўлган бугунги кунда, унинг нормаларини ҳаётда қўллаш билан боғлиқ айрим муаммоларни ҳам кузатишимиз мумкин.


Ёшлар бандлиги – муҳим ижтимоий вазифа

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

ИСМОИЛОВ ШУҲРАТЖОН АБДУСАМИНОВИЧ


ИКРАМОВ ЖАВОҲИР РАВШАН ЎҒЛИ


Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент


Ўзбекистон Республикаси том маънода ёшлар мамлакати ҳисобланади. Шу боис ёшларга эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи сифатида давлатимиз раҳбари катта эътибор бериб келмоқда. Хусусан, юртбошимиз  ёшлар ҳақида тўхталиб, “Ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат аввало ўз фарзандлари қиёфасида, униб ўсиб келаётган ёш авлод тимсолида шу халққа хос хусусият ва фазилатларни намоён этадиган, унинг азалий орзу интилишларини рўёбга чиқарадиган буюк кучни кўради”, деб таъкидлаган эдилар.


Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ёшларга оид алоҳида сиёсат шаклланиб, унинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши, 1992 йил 8 декабрда БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенциянинг ратификация қилиниши  мамлакатимизда ёшларга алоҳида эътибор берилганлигидан далолат беради.


Исторические традиции толерантности в Узбекистане

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Артиков М.А. к.ф.н., доц.


 


В Узбекистане издревле мирно сосуществовали различные религии и конфессии, в добром соседстве жили, отдавая дань уважения вере и убеждениям, обычаям и традициям зороастрийцы и буддисты, индуисты и иудеи, мусульмане и христиане. В течение тысячелетий в этом крае сформировалась высокая культура межнационального общения и межрелигиозного диалога, был выработан неписаный устав гуманности и толерантности. Главной парадигмой социальных отношений было то, что в центре мировоззрения стоял Человек – не единоверец, не представитель своей нации, не односельчанин, а просто человек. Все то, что в других условиях и в некоторых регионах считалось чуть ли не главным (вероисповедание, цвет кожи, разрез глаз, ценности и ориентации) на этой земле становилось второстепенным.


Ахборот асрида ўзбекистонда информацион технологияларнинг ривожланиши ва тараққий этиши

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

ЎзМУ хуқуқшунослик факультети ўқитувчиси Абдурахмонова Н. Х.


 


Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига, давлат суверенитетига эришган дастлабки кунлариданоқ уни мустахкамлаш ва ҳимоя қилишга жуда катта ахамият бериб келмоқда. Оммавий ахборот воситалари, глобал тармоқ тусини олган интернет тармоғи кун сайин хаётимизга чуқурроқ кириб бораётганини гувохи бўлмоқдамиз. Хатто бугунга келиб айрим кишилар, гурухлар, жамоалар ва ташкилотлар фаолияти уларнинг хабардорлик даражасига ва мавжуд ахборотдан самарали фойдаланиш қобилиятига тобора кўпроқ боғлиқ бўлиб бормоқда.Агар маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, ахборот хажмининг ўсиши  ХХ аср ўрталарига келиб айниқса кучайди. Инсон ахборотнинг мисли кўрилмаган оқимига тушиб қолди ва баъзи холларда янги моддий ёки интеллектуал махсулотни яратиш унинг илгари яратилганини қидиришдан қулайроқ ва фойдалироқ бўлиб қолди.


Тилшунослик: зарурият ва анъана

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Бахтиёр Менглиев,


Муқаддима 


Инсоният тараққиётининг ҳар бир даври ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, фалсафий қонуният ва ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда илмий тафаккур даражаси ва хусусиятларини белгилайди. Бу бевосита тафаккур маҳсули бўлган фанлар ва уларнинг ривожланиш тенденцияларида ўз ифодасини топади. Тадқиқотчининг дунёқараши, ўрганиш объектига доир муаммоларни белгилаши ва уларнинг ечимига муносабати, танланган тадқиқ методологияси ва методикаси масалалари умумий илмий тафаккур даражаси ва хусусиятлари билан боғлиқ. Фанлар тарихидан маълумки, анъанавий илмий тафаккур провинциал чекланганлиги, догматиклиги, консервативлиги, умрини ўтаб бўлган қатъиятларга мутелиги билан характерланиб, унинг бу сифатлари ўрганиш объектининг тўла маънодаги долзарб муаммоларини тушуниб етишига тўсиқ бўлади. Анъанавий тафаккур эгаси объектни тараққиётнинг минтақавий ва глобал масалалари билан яхлитликда идрок эта олмайди, жамият ва ўрганиш объектининг тараққиёт тенденцияларини англаб етмайди, фаннинг долзарб вазифаларини ижтимоий тараққиёт талабларидан келиб чиқиб белгилашга ожизлик қилади. Натижада фаннинг ўзи ўз тараққиётига ғов бўлиб қолади. Умуман олганда, анъанавий тафаккур жамият тараққиёти даражасидан орқада қолиб, унга тўсқинлик қила бошлайди. Шунинг учун Президентимиз Ислом Каримов янги – озод ва обод жамият барпо этиш, унда эркин ва фаровон яшаш муаммолари хусусида фикр юритиб, алоҳида таъкидлаганларидек, “тафаккур озод бўлмаса, онг ва шуур тазйиқдан, қулликдан қутулмаса, инсон тўла озод бўлолмайди.”


Миллий шеъриятимиздаги янгиланиш уфқлари

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Нурбой Жабборов,


филология фанлари доктори,


профессор


Инсонни камолотга ундовчи омил орзу бўлгани сингари жамиятни тараққиётга бошлайдиган куч идеалдир. Шу боис орзудан маҳрум қолган инсон тубанлик сари қулашга маҳкум бўлгани каби идеалдан бебаҳра жамият ҳам таназзул гирдобига тушиши муқаррар. Инсон орзуси, жамият идеали эса адабиётда акс этади. Адабиёт миллий шаклда намоён бўлар экан, нафақат алоҳида шахсларнинг, миллатнинг орзу-идеалларини  ифодалайди. Президентимиз И.А.Каримовнинг “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” рисоласида тўғри таъкидланганидек: “Бугунги мураккаб ва таҳликали замонда ёзувчининг башариятнинг эртанги кунини ўйлаб, одамларни эзгуликка, инсоф-диёнат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка даъват этишга қаратилган ҳароратли сўзи ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда”. Бу ҳол, адабиётнинг энг фаол тури саналган шеъриятда, айниқса, яққолроқ кўринади. Шеъриятимизнинг мустақиллик давридаги ривожланиш тенденцияларини аниқлаш, унинг хос хусусиятларини таҳлил этиш, шеършуносликнинг замонавий мезонлари асосида баҳолаш ана шу жиҳатдан алоҳида аҳамиятга эга.