avatar
Куч
490.77
Рейтинг
+192.10

Хабиба Исаева

Мақолалар

“Темур тузуклари” нинг ўзбекча-французча таржимасида фразоелогик бирликларнинг берилиши.

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

 “Темур тузуклари” нинг ўзбекча-французча таржимасида фразоелогик бирликларнинг берилиши.


 


Француз филологияси кафедраси


Катта ўқитувчиси Қурбонова Г.С.


    Буюк аждодларимизга, уларнинг ҳаёти, ижоди ва фаолиятига бўлган қизиқиш ниҳоятда катта эканлиги бежиз эмас, албатта. Марказий Осиё халқларининг иқтисодий, сиёсий ва маънавий тараққиётига улкан ҳисса қўшган, марказлашган йирик кучли давлат барпо этиш билан тарихга ёрқин ўзига хос из қолдирган.


    1996 йил Амур Темур таваллудининг 660 йили муносабати билан “Темур тузуклари”нинг ўзбекча, инглизча ва французча таржималари бир муқовада Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти томонидан чоп этилди. “Темур тузуклари” 1787 йилда Л.Лангле томонидан француз тилига ўгирилган. Ўзбек олимаси Ю.Муратова Ушбу таржимани янгидан таҳлил қилиб, изоҳлар билан тўлдириб нашр эттиртирди.


Ўзбекистон ёшларини акмешахс сифатида тарбиялашнинг миллий-маънавий хусусиятлари ва истиқболлари(Давоми)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

     Тарих шундан сабоқ берадики, қайси бир давлат ёки жамият ўзининг моддий бойликларини кўпайтириш билан бирга халқининг маданиятини, инсоннинг маънавий эҳтиёжлари ривожланишини ўйламас экан, у албатта, инқирозга юз тутади.


Мамлакатимиз ўз Истиқлолининг биринчи кунлариданоқ ҳур фикрли, мутелик ва журъатсизликдан ҳоли бўлган, ўз билими ва кучига ишониб яшайдиган инсонни тарбиялашга катта аҳамият бераётганлиги бунинг далилидир. Айниқса, Республикамизнинг ўз мустақиллигига эришган дастлабки кунлариданоқ таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган педагоглар ва ўқувчи-талабаларни ижтимоий ҳимоялаш борасида талай ишлар қилинганлиги мустақил давлатимизнинг келажагини белгиловчи ёшлар учун қилинаётган ғамхўрликнинг намунасидир.


Ўзбекистон ёшларини акмешахс сифатида тарбиялашнинг миллий-маънавий хусусиятлари ва истиқболлари

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Ўзбекистон ёшларини акмешахс сифатида тарбиялашнинг миллий-маънавий хусусиятлари ва истиқболлари


 


Тиллаева Г.Ҳ



     Бугун Ўзбекистон жаҳонга юз тутган давлатдир, жумладан, иқтисодий жиҳатдан ривожланаётган мамлакатлар қаторига чиқмоқда, маҳсулот ишлаб чиқариш миқдори ошди, ҳамкорликдаги корхоналар кучайди. Уларда автомобиллар, машинасозлик ускуналари, электрон асбоблар ва бошқа дунё стандартларига ва эҳтиёжларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошланди. Давлатимиз ғалла мустақиллигига эришди. Нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳам мустақиликка эришиш билан бирга ўз маҳсулотимизни экспорт қила бошладик. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олиши учун бугун ва келажак учун зарур бўлган замонавий кадрларга ҳам эҳтиёж сезила борди.


Акмеология – фалсафа фанининг янгича йўналиши

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Акмеология – фалсафа фанининг янгича йўналиши


Тўйчиев Б.Т.



 


       Ҳозирги пайтда фуқаролик жамияти шароитида матбуот ва илмий нашрларда акмеология деган иборага тез-тез кўзимиз тушмоқда. Бу нима? Турли янги русмдаги сўзлар кетидан қувишми ёки илмий асосга эга бўлган, фундаментал тадқиқот предмети даражасидаги бирор-бир янги илм йўналишми, деган фикр пайдо бўлмоқда.


Эътироф этиш лозимки, ХХ аср охири ва 3-минг йиллик бўсағасига юксак технологияларни яратиш ғоялари, нафақат анъанавий ишлаб чиқариш, балки инсоннинг ижтимоий фаолиятларини ҳам ўрганувчи фан акмеологиянинг ривожланиши билан ўзаро боғланди. XX аср биринчи чорагида шиддатли кечган интеллектуал изланишлар даврида эвриология (П.Энгельмейер), эргонология (В.Мясищев), рефлексология (В.Бехтеров) билан бир қаторда акмеология ҳам илмий муомалага кириб келди. Акмеология соҳасидаги мутахассисларнинг юксак профессионализми ва ижодий маҳорати муаммоларини оқилона ечишда муҳим инсон ресурсларидан бири эканлигини илмий асословчи янги интегратив-комплекс фан сифатида шаклланди. Бу фан инсон касбий фаолияти доирасидаги профессионаллик ва ижодийликнинг акме шаклини ривожланиши учун зарур қонуниятларни ўрганувчи бўлгани учун «акмеология» атамасининг мазмуни, моҳияти инсоншунос олимлар томонидан турли бахс ва мунозараларга сабаб бўлди.


Усеченные конструкции в тексте художественного очерка с.кржижановского «салыр-гюль.(узбекистанские импрессии)»

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Усеченные конструкции в тексте художественного очерка с. кржижановского «салыр-гюль. (узбекистанские импрессии)»


Гаффория М.А.



 


     До недавнего времени художественное творчество С. Кржижановскиого не было предметом самостоятельных исследований. Только в конце 80-х годов было прервано затянувшееся молчание критики и литературоведения. Заслуга в открытии С.Д. Кржижановского для широкой читательской аудитории принадлежит В.Г.Перельмутеру. При его непосредственном участии опубликованы воспоминания о писателе (А. Бовшек, Н. Семпер. А. Арго, Н. Молева), содержательные статьи В.Г. Перельмутера, Е.Воробьёвой, М.Л. Гаспарова, CA. Голубкова, И.Б. Делекторской, B.H. Топорова, А. Фуфлыгина, A.A. Колгановой, A.B. Синицкой, B. Калмыкова. C 2001 по 2006 г.г. в издательстве «Symposium» (Санкт-Петербург) выходят четыре тома пятитомного собрания сочинений С.Д. Кржижановского с предисловием B. Перельмутера. Творчество С. Кржижановского стало также объектом исследования узбекистанских литературоведов. В частности, в 2009 году была защищена кандидатская диссертация А.В. Попова на тему «Поэтика «Узбекистанских импрессий» Сигизмунда Кржижановского».


Муқимий ижодининг ўрганилишига доир баъзи мулоҳазалар(Давоми)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Шўро даврида яратилган бир қанча тадқиқотларда ҳам Муқимий ҳаёти ва ижоди ҳақида қимматли маълумотлар билдирилган. Ҳомил  Ёқубов, Абдулла Олимжонов, Ҳамид Олимжон, Ҳоди Зарипов, Ҳошимжон Раззоқов, Ғулом Каримов, Абдурашид Абдуғафуров, Абдувоҳид Шокиров каби олимлар тадқиқотлари шулар жумласидандир.  Аммо бу тадқиқотларнинг баҳсли, мунозарали жиҳатлари ҳам талайгина. Уларни Миллий истиқлол мафкураси нуқта назаридан янгича талқин этиш зарурати бор.


Муқимий ижодини ўрганишда профессор Ғ.Каримовнинг хизматлари катта бўлди. У Муқимий “Асарлар тўплами”ни жами тўрт марта (1958, 1960, 1973, 1974 йилларда) нашр эттирди.  Шоирнинг назмий асарларига бағишланган тадқиқотлари, хусусан, 1962 йили ёқланган “Ўзбек демократ шоири Муқимий ва унинг даври адабиёти” мавзуидаги докторлик диссертацияси, 1970 йили нашр этилган “Муқимий. Ҳаёти ва ижоди” номли монографияси Муқимий ҳаёти ва ижоди тадқиқига бағишланган биринчи йирик монографиядир. Унда шоир ҳаёти ва ижоди  муқимийшуносликнинг ўша даврдаги мавжуд ютуқларини мужассамлаштирган ҳолда анча муфассал тадқиқ этилган.  


Муқимий ижодининг ўрганилишига доир баъзи мулоҳазалар

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Муқимий ижодининг ўрганилишига доир баъзи мулоҳазалар


 


Пардаев Қ. 


     Муқимийижодини ўрганиш шоир ҳаётлик чоғиданоқ бошланган.Унинг асарларини тўплаш, ўрганиш ва нашр этишнинг бошланиши 1890 йилларга тўғри келади. Н.Остроумов Cанкт-Петербургда нашр этилиб турган  “Записки Восточного отделения императорского Русского Археологического общества” тўпламининг 1896 йилдаги IХ томида Муқимий асарларидан намуналар нашр этди. Н.Остроумов биринчи бўлиб мазкур тўпламда Муқимийнинг мухаммас жанридаги “Ҳажви Виктор бой” асарини “Песня – сатира Виктор бая” сарлавҳаси остида икки тилда – ўзбекча ва русча таржимада чоп эттирди. Н.Остроумов мухаммас текстини Қўқон ҳофизлари тилидан 1891 йил июль ойида ёзиб олганлигини қайд этади.


Ахборотлашган жамиятда журналистикага социологик ёндашувни шакллантириш(Давоми)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

  Дарҳақиқат, янги назариялар асосида ахборотлашган жамият сари интилаётган жаҳон матбуотининг таркибий қисмига айланган Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари мисолида социологик нуқтаи назардан қиёсий ва тизимли таҳлиллар талаб этилади. Ўз навбатида янги назариялар янги парадигма сифатида тарихий воқеа-ҳодисалар, ижтимоий-сиёсий вазиятлар жамиятдаги коммуникациялар жараёнлари асосида вақт, давр, замон, кундалик талаб-эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда фикрларни қўллаб-қувватлаш, айримларини эса рад этиш, хулосалаш ҳамда истиқболни прогнозлашда таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш асосий мақсад ҳисобланади. Бунда журналистика соҳаси оммавий коммуникациялар социологиясини социология фани орқали интегратив усул билан, яъни бошқа фанлар амалиётида мавжуд терминлар асосида тушунтириш талаб этилади. Ушбу модел матбуот мисолида жамиятдаги оммавий коммуникацияларнинг барча турига тааллуқли бўлиб, унга бўлган талаб-таклифлардан тортиб, ишлаб чиқаришнинг ўзаро таъсири масалаларини ҳам қамраб олади.


Ахборотлашган жамиятда журналистикага социологик ёндашувни шакллантириш

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

 Абдуазимов О.У.



 


    Ахборотлашган жамиятда оммавий комму-никациялар социологияси муаммоси ижтимоий ҳодисалар, дунё воқеалари ва ўзгаришларини илмий асослаш концепцияси журналистика соҳасини тизимли тадқиқ этишдан бошланади. Зеро, коммуникациянинг қисқача тарихи, ўзига хос жиҳатлари, тараққиёт омиллари ва уларнинг жамият ривожланиш тенденцияси ёки таназзулга учраш сабаблари ва таъсирига эътибор бермай оммавий коммуникациялар социологиясини тушуниш мумкин эмас. Шу нуқтаи назардан баҳолаганда, ҳозиргача жамиятнинг тадрижий ривожи коммуникациялар жараёнлари, айрим жиҳатлари қисман ёритилган бўлса-да, бироқ ахборотлашган жамиятда журналистика соҳасида социологик нуқтаи назардан позитив ёндашув асосида оммавий коммуникациялар комплекс тарзда тадқиқ этилмаган. Шу ўринда Президент И.Каримов таъкидлаганидек, «Бизларнинг эндиги вазифамиз– маънавий ҳаётимизни, илм-фанимиз фаолиятини, изланишларимизни мана шу эски мафкура қолипларидан халос этиш, керак бўлса, тафаккуримизни мутелик исканжасидан фориғ қилишимиз зарур. Олимларимиз ҳар қандай тазйиқдан озод бўлишлари керак».


Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши ва унинг босқичлари(Давоми)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

        Учинчи босқич (2001-2007 йиллар). 2001 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланган фермер хўжаликларини янада ривожлантириш мақсадида давлат томонидан иқтисодий қўллаб-қувватлашнинг турли механизмларини амалиётга жорий қилишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Қишлоқда бозор инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш, моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш, молиялаштириш ва кредитлашнинг янги шаклини ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва бошқа долзарб масалаларни ҳал қилишга қаратилган кўплаб дастурлар тайёрланди.


Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши ва унинг босқичлари

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши ва унинг босқичлари


 


Ражабов Ф.Т.



       Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан белгиланган бозор ислоҳотларига ўтишнинг тамойиллари негизида қишлоқ хўжалиги ривожланишида туб бурилиш ясалди. Мамлакат қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлаш ҳамда режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш-нинг илк асослари ишлаб чиқилди. Бунда республика ҳукуматининг асосий эътибори миллий иқтисодиётнинг энг муҳим тармоғи ҳисобланган қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини шакллантириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, ривожланган мамлакатлар тажрибаларига асосланган ҳолда деҳқон ва фермер хўжаликларини ташкил этиш, улар фаолиятини йўлга қўйиш каби масалаларни ҳал этишга қаратилди.


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига берилаётган солиқ имтиёзлари (эркин иқтисодий зоналар мисолида)(Давоми)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

        Сўнгги ўн йилда ялпи ички махсулот таркибида кичик бизнес улуши  31,1 фоиздан 54 фоизга ўсгани, ушбу соҳада бандлик даражаси иқтисодиёт тармоқларида иш билан банд кишилар умумий сонининг 49,7 фоизидан 74,5 фоизга етказилгани, аҳоли даромадларининг 47 фоиздан зиёди айнан тадбиркорлик фаолиятидан тушган даромадлар ҳиссасига тўғри келмоқда.


       Шунингдек, қисқа давр ичида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида 44 та корхона ташкил этилгани бунинг яққол далилидир. Шундан 17 таси қўшма, қолгани эса хорижий корхонадир. Улар тўқимачилик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат,  қишлоқ хўжалиги каби иқтисодиётнинг муҳим тармоқларига ихтисослаштирилган.


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига берилаётган солиқ имтиёзлари (эркин иқтисодий зоналар мисолида)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

и.ф.н. Р.Н.Раҳмонов, ЎзМУ


Ҳ.Иброҳимов, ЎзМУ талабаси


 


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига берилаётган солиқ имтиёзлари (эркин иқтисодий зоналар мисолида)


     Иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистонда мустақил солиқ сиёсати ишлаб чиқилди, унинг тактика ва стратегияси аниқланиб, изчил такомиллаштириб борилмоқда. Юртбошимиз томонидан миллий солиқ сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб берилдики, унинг асосий мақсади солиқ тўловчилар ва давлат бюджети манфаатлари ўртасидаги ўзаро уйғунликни таъминлашга қаратилган.


    Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози бошланган даврларда Ўзбекистонда унинг таъсир кўламини юмшатиш борасида ҳукуматимиз томонидан самарали чора-тадбирлар қўлланилди. Натижада, мамлакатда глобал инқирознинг салбий оқибатлари бартараф қилинди. Бу жиҳат хорижий давлатларнинг етакчи экспертлари, нуфузли ташкилотлари томонидан ҳам эътироф этилмоқда.


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда ақш тажрибаси

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда


ақш тажрибаси


 


Ибрагимов Л.З.



        Ҳозирги вақтда жаҳон иқтисодиётини ривожлантиришнинг жуда кўп усуллари мавжуд бўлиб, улар ичида энг самаралиси ва мақбули, бу – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликдир. Чунки, ушбу соҳани ривожлантириш орқали аҳоли даромадлари ва фаровонлигини ошириш, ортиқча меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш ҳамда энг асосийси – ишсизлик муаммосини  изчил бартараф этиш мумкин.


 Ўрганишлар шуни кўрсатадики, мазкур соҳани қўллаб-қувватламай туриб, иқтисодий ўсишга эришган, ишсизлик муаммосини ижобий ҳал қилган бирор — бир давлат йўқ. Қайси бир тараққий этган мамлакат тажрибасига эътибор қаратмайлик, айнан тадбиркорлик соҳаси мамлакат иқтисодиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини кўрамиз.


Академик лицейларда ҳуқуқий таълим жараёнида дидактик ўйинларни “таъвиз ул-ошиқин”даги иборалар ва тасвирий ифодалар бадиияти

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Академик лицейларда ҳуқуқий таълим жараёнида дидактик ўйинларни “таъвизул-ошиқиндагиибораларватасвирийифодаларбадиияти


 


Сагатова Л.



Кўчма маъноли турғун бирикмалар бадиий нутқда фикрнинг эмоционаллигини, марказий нуқтада турган тушунчанинг таъсир эффектини оширишда муҳим рол ўйнайди. Огаҳий шеъриятида “таъби тийра бўлмоқ”, “бўюн сўнмак”, “боши кўкка етмоқ”, “бел боғламоқ”, “кирпик ила қудуқ қазимоқ”, “бош эгмоқ”, “кўз учида боқмоқ”, “ҳоли қоттиғ бўлмоқ”, “тоза жон топмоқ”, “азоб чекмак”, “оёқ чекмоқ”, “кўнгил бермоқ”, “бошига тош ёғмоқ” каби туркий ҳамда “таъби тийра бўлмоқ”, “жону жаҳон нақдин нисор айламоқ”,  “жавр остида қолмоқ”, “тили лол бўлмоқ”, “жон бермоқ”, “қошида маскан қилмоқ” сингари ўз ва ўзлашма қатлам лексемалари асосида юзага келган иборалар мавжуд. Уларда “руҳий ҳолат”, “эмоциянинг кучи” ва “сифат белгиси” услубий яратувчанлик ҳамда халқона ифода асоси сифатида кузатилади.


Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини модернизация қилиниши натижасида юз берган таркибий ўзгаришлар (1991-2011й.)(Давоми)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

“Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида олий таълим соҳасида эълон қилинган давлат сиёсати қуйидаги тамойилларга асосланди:


— ўқитиш ва тарбиялашнинг инсонпарварлиги ва демократик хусусияти;


— университет таълимининг устуворлиги;


— ўрта-махсус касб-ҳунар таълими ва олий ўқув юртидан  кейинги таълимнинг


  узлуксизлиги ҳамда изчиллиги;


— таълимдан давлат таълим стандартлари доирасида  умумий фойдаланиш;


— ўқитиш дастурини танлашга ёндашувнинг бир хиллиги ва табақалашгани;


— иқтидор ва истеъдодни рағбатлантириш;


— олий таълим тизимида давлат ва жамият бошқарувини уйғунлаштириш;


— олий таълим, илм фан ва ишлаб чиқаришни бирлаштириш;


— олий таълим тизимини ислоҳ қилишда ривожланган давлатлар билан


  ҳамкорликни йўлга  қўйиш ва ривожлантириш. 


Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини  ҳаётга татбиқ қилишда “ўзбек модели” номини олган, ислоҳатларни босқичма-босқич ўтказиш принципига амал қилинди.


Биринчи босқич – ўтиш даври бўлиб (1997-2001 йй.)  унда кадрлар тайёрлаш тизими салоҳиятини сақлаб қолиш, унинг ривожланиши учун ҳуқуқий меъёрий, илмий-методик, молиявий — моддий шарт-шароитлар яратилди.


Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини модернизация қилиниши натижасида юз берган таркибий ўзгаришлар (1991-2011й.)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини модернизация   қилиниши  натижасида юз берган  таркибий  ўзгаришлар (1991-2011й.)


Сиддиков Р.Б.               



          Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов раҳнамолигида мустақилликнинг даст-лабки кунлариданоқ мамлакат тараққиёти мезонларини белгилайдиган, замонавий талабларга жавоб берувчи, мустақил фикрга эга, юксак маънавиятли, жисмонан баркамол, интеллектуал жиҳатдан салоҳиятли мутахассис кадрларни тайёрлаш келажак истиқболнинг энг муҳим устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб олинди. Зеро, илм-маърифатли ва юксак маънавиятли мутахассислар жамият тараққиёти ривожланиш механизмининг энг қудратли омилларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 2012 йил 16-18 февралда Тошкентда бўлиб ўтган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конферен-циянинг очилиши маросимидаги нутқида  таъкид-лаганидек, “Ҳозирги замонда демократик  тарақ-қиёт, модернизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим қадрият ва хал қилувчи куч бўлган  билимли ва интеллектуал ривожланган  авлодни тарбиялаш вазифасини доимо ўзининг асосий устивор йўналишлари қаторига  қўядиган  давлатгина  ўзини намоён эта олиши мумкин”.


ХХ асрнинг 40-80-йиллари ўзбек тилшунослигига бир назар

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

ХХ асрнинг 40-80-йиллари ўзбек тилшунослигига бир назар


Алавутдинова Н.



1940-50-йиллардан бошлаб ҳозирги ўзбек адабий тилини ўрганишга эътибор янада кучайди, ўзбек адабий тили ҳам, ўзбек тилшунослиги ҳам жаҳон тилшунослиги талабларидан келиб чиққан ҳолда, янги эҳтиёжлар гирдобида юқори босқичга кўтарилди. Бу даврда А.Ғ.Ғуломов, В.В.Решетов, М.А.Асқарова, С.Усмонов, Ш.Раҳматуллаев, Ғ.Абдураҳмонов, Ф.Абдуллаев каби таниқли тилшунослар ва улар қаторида академик А.Н.Кононовдек йирик олим фаолият кўрсатганлиги маълум. Булардан ташқари О.Усмонов, З.Маъруфов, Р.Жуманиёзов, Х.Комилова, Ф.Камолов, М.Мирзаев, О.Орипов, А.Сулаймонов, А.Маъруфов, С.Фердаус, Т.Ибрагимов, С.Иброҳимов, С.Фузаилов. Ф.Убаева, О.Мадраҳимов, Н.Маматов, И.Расулов каби яна ўнлаб тилшунлослар ўз илмий фаолиятларини давом  эттирдилар.


Парламент назорат фаолиятини такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари(Давоми)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Парламент назоратини куйидаги принциплар асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқ:


  • қонунийлик, яъни парламент назоратини амалга оширувчи субъектлар ўз фаолиятларида Ўзбекис-тон Республикаси Конституцияси, конституция-вий конунлари ва қонунларига қатъий амал қилиш;

  • ҳокимиятларнинг тақсимланиши тамойилига риоя қилиш;

  • мустақиллик, яъни парламент назорати субъект-лари ўз фаолиятларини республика ва маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган-ларидан мустақил тарзда амалга ошириш;

  • жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш;

  • парламент назоратини амалга оширишда ошкоралик, яъни парламент назорати ҳақидаги ахборот жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун очиқ бўлиши



Парламент назорат фаолиятини такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Парламент назорат фаолиятини такомиллаштиришнинг


 ўзига хос хусусиятлари


Мухаммадиева О.Н.



 


Парламентаризм давлат ҳокимиятини демократик ташкил этиш ҳамда фаолият юритишининг амалиёти ва тегишли сиёсий-ҳуқуқий таълимот сифатида бой тарихий илдизларга, шунингдек сермазмун замонавий талқинга эга бўлган ижтимоий воқеликдир. Парламент инс­титутлари эндиликда катта тажриба орттирди ва уларнинг давлат ҳокимияти бошқа тармоқлари билан нисбати давлатчиликнинг ҳаракатлан­тирувчи омили даражасига кўтарилди. Бинобарин, улар-нинг етуклиги демократия ривожининг ҳамда фуқаролик жамияти қарор топганлигининг муҳим кўрсаткичидир. Парламент фаолиятини мунтазам такомиллаштириш замонавий демократик давлат барпо этишнинг узвий жиҳати ҳисобланади. Бу қуйидаги реалликлардан келиб чиқилади: